Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳадемай, умумтаълим мактабларида саводхонлик байрамлари бошланади.Қисқа муддатда алифбодаги барча ҳарфларни ўрганиш баробарида сонларни, содда математик амалларни бажаришни ўзлаштириш бола учун мураккаб давр ҳисобланади. Табиатан тиришқоқ, ҳаракатчан ўқувчи учун бу жараён рисоладагидек кечса, айрим тортинчоқлар баъзи қийинчиликларга дучор бўлиши аниқ.

Ҳар бир боланинг алоҳида ички дунё­си, қизиқишлари, қо­билияти ҳамда им­ко­ниятлари мав­жуд. Ўқитувчи би­лан бир­галикда бо­ланинг дарсларга бўлган қизиқишла­ри­ни ўр­ганиш ва яхши ўқи­ши учун ёрдам бе­риш ота-оналарнинг ҳам энг муҳим вази­фаси­дир.

Аввало, кичик ўқув­­­чининг ютуқлари билан қизиқиш лозим. Бола ота-онаси, бобо-буви­си ва бошқа яқинлари учун мактаб­да бўлаётган янгиликлар, ҳар бир фаннинг мавзулари қанчалик му­ҳим эканлигини ҳис этиши унда масъулиятни кучайтиради. У кат­таларнинг таъсирига қараб, мақсад сари интилади, яхшироқ ўқишга, бор имкониятларини ишга солишга ҳаракат қилади.

Катталарнинг талаби боланинг ёши ва савиясига мос бўлсин. Унда ғайрат, масъулият ва тартибга риоя қилишни тезда ривожланти­риш жуда қийин. Шу сабабдан болани қийнаб, ортиқча нарсалар­га ёки у уддалай олмайдиган иш­ларни бажаришни талаб қилиш ножоиз.

Ҳар бир одам хато қилади, шу жумладан, кичиклар ҳам бундан мустасно эмас. Муҳими, у хатодан қўрқмаслиги ва уни тузатиш учун ҳаракат қилиши лозим. Агар бола қилинган хато учун қаттиқроқ жазо олса, унда ўзига бўлган ишонч сўниб, қўлидан ҳеч нарса келмас­лигидан тушкунликка тушади.

Ота-она учун содда кўринган вазифалар бола учун жуда мураккаб бўлиши мумкин. Шунинг учун кат­талар кичик ўқувчининг илк дарс­ликларидаги дастлабки қи­йин­чиликларига беэътибор бўлмас­лиги керак. Унга уй вазифасини ечишнинг содда усулларини синч­ковлик билан тушунтириш баъзан дарс жараёнида берилган билим­дан ҳам яхши самара беради.

Юқоридаги тавсиялар боланинг дарсларни намунали ўзлаштири­шида алоҳида аҳамиятга эга экан­лигини ҳар бир ота-она ёдда ту­ти­ши лозим.

Зулайҳо ОРЗИЕВА,

Навбаҳор туманидаги 28-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Кўрилганлар сони: 6756