Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистонда Playstation 4 FIFA16 видеоўйини бўйича UCG-FIFA Cup республика очиқ турнири ўтказилади. Мусобақа ташкилотчиси — Виртуал Football компаниясининг «Дарё»га маълум қилишича, турнир Ўзбекистон футбол федерацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси кўмагида ўтказилади.

Ўзбекистонда киберфутболни ривожлантириш ва ёш футбол мухлисларининг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш, киберфутбол бўйича халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғини янада юқори кўтариш мақсадида ташкил этилаётган мазкур мусобақада мамлакатнинг барча ҳудудларида истиқомат қилаётган 18 ёшдан катта киберўйинчилар иштирок этиши мумкин.

Режа бўйича, ҳудудий саралаш мусобақаларида ғолиб чиққан иштирокчилар республика Гранд-финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 16 таликка кирган иштирокчилар автоматик тарзда киберфутбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси иштирокчисига, қолган 16 иштирокчи эса Биринчи Лига вакилларига айланади. Ҳар иккала лига баҳслари 7—8 ой давом этиши кутилмоқда.

Виртуал Football компаниясининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси ҳисобланган клублар билан шартнома имзолаш ишлари олиб борилмоқда. Режага мувофиқ, футбол бўйича Олий Лига клуби билан шартнома имзолаган киберфутболчи UCG-FIFA Cup мусобақаларида айнан шу клуб шаънини ҳимоя қилади.

Тошкент вилоятидаги иштирокчилари учун саралаш баҳслари 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида, Фарғона водийси вилоятлари учун 10 сентябрь куни Фарғона шаҳрида, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун 14 сентябрь куни Қарши шаҳрида, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари учун 18 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун 21 сентябрь куни Урганч шаҳрида, Навоий ва Бухоро вилоятлари учун 25 сентябрь куни Бухоро шаҳрида, Тошкент шаҳри учун 1 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Мусобақада иштирок этиш ниятида бўлган хоҳловчилар www.ucff.uz сайти ёки (+998-71) 245-52-92, (+998-94) 606-73-33 телефон рақамлари орқали батафсил ахборот олиши мумкин.

Манбаа: daryo.uz

Кўрилганлар сони: 6767