Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 9 декабрь куни халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари, Кенгаш ҳузурида партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Кенгаш Регламентини тасдиқлаш, Кенгаш доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш ҳамда бошқа муҳим масалалар муҳокама этилди. Сессияда вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Джураевнинг сайлов якунларига доир ахбороти тингланди.
Жумладан, 2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган сайлов, жорий йил 4 январда бўлиб ўтган такрорий сайлов вилоятда ҳар жиҳатдан кўтаринкилик, уюшқоқлик, очиқлик, ошкоралик ва муқобиллик тамойилларига мос тарзда ўтказилгани алоҳида таъкидланди.
Сайловчилар ҳоҳиш-иродаси ва фаоллигида бўлиб ўтган сайловларда 5 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига,50 нафар вилоят Кенгашига, 285 нафар шаҳар ва туманлар Кенгашларига депутатлар сайлангани алоҳида эътироф этилди.
Сессияда депутатлар Кенгаш ҳузурида сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари таркиби, вилоят Кенгаши Регламенти, Кенгаш ҳузуридаги доимий комиссиялар таркибини тасдиқладилар.
Шунингдек, сессияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилган Э.О.Турдимов номзоди депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Сессия кун тартибига қўйилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шу куни вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда 50 нафар вилоят Кенгаши депутатларига кўкрак нишонлари ҳамда гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғ.Ибрагимов иштирок этишди. 

Вилоят ҳокимлиги 

Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6596