Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Имконияти чекланган болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг қизиқиши ва интилишига мос касб-ҳунар танлашига кўмаклашиш, келажаги учун муҳим пойдевор яратиш борасида мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар эътирофга лойиқ.

Кармана туманидаги 25-их­тисослаштирилган мактаб-интернатида махсус эҳтиёж­ли болаларга таълим-тарбия бериш жараёни самарали йўл­­га қўйилган. 250 ўринга мўл­­жалланган муассасада бу­гунги кунда 214 нафар ўқув­­чи таҳсил олаётган бў­либ, бир синфдаги ўртача ўқув­­чилар сони 9 нафарни таш­кил этади.

— Мактабимизда ўқувчи­лар­­нинг етарли билим оли­ши, дунёқарашини ўстири­ши, иқтидорини намоён эти­ши учун барча шароитлар яра­тилган, — дейди ўқув муас­­сасаси ўқитувчиси Сай­ёра Саидова. — Хусусан, мах­сус ўқув қўлланмалари ҳам­да кўр­­газмаларга бой фан ва компьютер синфлари, спорт зали, кутубхона ва 14 та ин­дивидуал машғулотлар олиб бориш учун мўлжалланган хо­налар мавжуд.

Табиийки, инклюзив таъ­лим­нинг барқарор ривож­ла­ни­шини таъминлаш му­рак­каб жараёндир. Имконияти чек­лан­ган болаларнинг соғ­лом тенг­дошлари билан бирга ўқи­­тилиши уларга ўз оиласи бағрида яшаб ва ўсиб ул­ға­йиш шароитини яратиб, иж­тимоий ҳаётга мос­­ла­шу­вини осон­лашти­ра­ди. Бу бо­рада 2013-2017 йил­ларга мўл­жалланган таъ­лим тизи­ми­ни ривож­лан­ти­риш режа­си­га мувофиқ мак­таб-интер­натда талай ишлар амалга оши­рилмоқда. Жум­ладан, 2012-2013 ўқув йи­ли­да 2 на­фар, ўтган ўқув йи­лида эса 6 нафар ўқувчи инклюзив таъ­лим шароитида ўқиш учун уму­мий ўрта таъ­лим мактаб­ла­рига ўтка­зилди.

Ўқитиш жараёни мазмуни ва сифатини таъминлайдиган воситалардан бири ўқув ада­биётлари ва услубий қўллан­малар бўлгани боис муасса­са­нинг кутубхона фонди дои­мий равишда керакли манба­лар билан бойитиб борилади. Халқ таълими вазирлиги буюрт­­маси асосида ишлаб чи­­қилган математика, она ти­ли, тарих, зоология, геогра­фия, кимё, ботаника каби фан­лардан электрон дарс­лик­лар мавжуд бўлиб, улар­нинг амалиётда татбиқ эти­лиши имконияти чекланган ўқув­чининг замонавий техно­ло­гияларни тез ўз­лаштири­ши­ни таъ­мин­лайди.

Мактаб-интернатда спорт ишлари самара­ли йўлга қў­йилган бў­либ, ўқувчиларнинг дарс ва ундан ташқари маш­ғулотларда спорт билан шу­ғулланишлари учун барча ша­роитлар яратилган. Спорт зали, футбол, волейбол, бас­кетбол, қўл тўпи, теннис май­дончалари керакли жиҳоз­лар ва анжомлар билан таъ­минланган.

—  3 декабрь — Хал­қаро но­гиронлар куни муносабати билан "Биз ҳеч кимдан кам эмас­миз, кам бўлмаймиз ҳам" шиори остида бир қа­тор спорт мусобақаларини таш­­­кил этдик, — дейди мак­таб­нинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси С. Холова. — "Биз спортни севамиз", "Соғлом­жон-полвонжон", "Ким эпчи­лу ким чаққон" деб номланган беллашувларда ўқувчи­лари­миз фаол иштирок этади.  

Дарсдан ташқари у­ларнинг бўш вақтларидан унум­ли фой­даланиш, иқти­дорини ривожлантириш ор­қали йи­гит-қизларни ижтимоий ҳаёт­га тарбиялаш мақсадида фао­­лият олиб бораётган 17 та тўгаракда 180 га яқин ёш фаол иштирок этади. Ай­ниқ­са, "Гулғунчалар" рақс дас­тасининг туман ва вилоят ми­қёсида ўтказилган фес­ти­вал­лардаги бадиий чиқиш­лари кўп­чиликнинг эъти­ро­фига са­зовор бўлди.

Бир сўз билан айтганда, бу ерда таълим-тарбия олиб, улғаяётган болалар ке­­ла­жак­да жамиятда ўз ўрнини то­пишига эга ин­сонлар бўли­шига ишон­чи­миз комил.

Нигора РЎЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 6523