Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда оила мустаҳкамлиги, она ва бола саломатлиги, фарзандлар тарбияси ва келажак авлод камолотига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Айниқса, бундай хайрли ҳаракатларнинг оиладан, боғчадан, мактаб остонасидан бошланиши баркамол авлоднинг шаклланишига имкониятлар яратди. Бу эзгу мақсадларга йўналтирилган кўплаб меъёрий ҳужжатлар ва яқинда қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир.

Учқудуқ ту­ман ХТМФ­МТТЭБ­га қа­рашли 1-сон­­­­­ли мак­таб­гача таъ­лим муасса­сасида  ҳам амал­га оши­ри­лаётган ис­­­лоҳотлар ўз самара­си­ни бер­­моқ­­­да. Бу­гун­­­ги кунда саноатчиларнинг жаж­жи фар­занд­ларига 79 нафар педагог-тарбиячи ғам­­­хўрлик кўрсатиб келаётир. "Озод юртга обод­­лик яра­шади" шиори бизнинг кундалик иш дастури­миз­га ай­лан­ган. Ота-оналар кўмаги, кор­хона ва таш­ки­лот­лар ҳомийлигида кенг кў­лам­даги ободон­лаш­­тириш, кўкаламзорлаштириш иш­лари амал­га оши­рилиб, бино ва болалар майдонча­лари таъ­­мирланди. Манзарали ва мевали дарахт кў­чат­лари ўтқазилиб, гулзорлар яратилди. 2013 йил­да барча қулайликларга эга бўлган спорт зали қуриб, фойдаланишга топширилди. Ўтган йили эса, бола­лар ётоқ­­хоналари юмшоқ ва қат­тиқ мебеллар билан жиҳозланди. Спорт­нинг кўп­лаб турлари бўйича тў­гараклар мун­та­зам ишлаб ту­рибди. Чет ти­лини ўргатиш бў­йи­ча қўшимча маш­­ғулотлар йўл­га қўйилган. Фар­зандларимиз­нинг санъатга бўлган янги қир­ра­ларини кашф этиш учун му­си­­қа зали қайта таъ­мирланиб, за­рур асбоблар би­лан таъ­мин­ланди. Боғчада таш­кил этилган "Бойчечак" рақс гуруҳи туман ми­қё­сидаги бар­ча тадбирларда фаол иштирок этиб келади.

Тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама соғлом воя­га етишлари учун уларнинг овқатла­ниш­ла­рига эътибор қаратилмоқда. Витаминлар ва оқ­сил­ларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари, саб­за­вот, мева ва табиий шарбатлар, шифобахш, хуш­таъм фито­чойлар уларнинг жисмонан ба­қув­ват, маънан соғ­лом улғайишларига ёрдам бе­ра­ди.

Албатта, таълим-тарбиянинг намунали йўлга қў­­йилишида  Д. Камолова, И. Алдабергенова, Л. Фармонова, М. Хўрозова, М. Ражабова син­гари педагог-тарбиячиларнинг хизмати катта. Уларнинг иш услублари туман, вилоят миқёсида омма­лаштирилиб, ёш мутахассислар учун таж­риба мактаби бўлиб хизмат қилади.

Нигора АМОНОВА,

1-сонли МТМ мудираси, Учқудуқ туман Кенгаши депутати.

Кўрилганлар сони: 6976