Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда маҳаллаларда яшаётган етти ешдан етмиш ёшгача бўлган фуқароларни спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, пири бадавлат отахон ва онахонларимиз­нинг турли мусобақаларда фаол иштирок этаётгани давлатимизда ҳар бир фуқаронинг қадр-қиммати юксаклигидан дарак беради.

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Биз ақл-идрокли оилалармиз" шиори остида шахмат ва шашка спорт мусобақасининг вилоят босқичи бў­либ ўтди. Унда 60 нафардан ортиқ иштирокчи ўзаро куч синашди.

— Жуда кўплаб мусобақаларни бошқариб бор­ган­миз, — дейди бош ҳакам ИлҳомҲайдаров. — Унда якка ёки жуфтликдаги белла­шув­чилар иштирок этарди. Бу сафар оилавий спортчи­ларнинг маҳоратини кузатдик. Маҳалла­ларда ақл чархи бўлган шахмат билан оилавий шуғулланиб келаётганлар кўп. Улар иштирокида олиб борилган шахмат-шашка мусобақаси жуда қизиқарли тус олди.

Муросасиз ўтган беллашувларда Навоий шаҳри­дан иштирок этган Шерхоловлар оиласи биринчи ўринни, Кармана туманидан Яллаевлар оиласи иккинчи ўринни, нуроталик Шариповлар оиласи фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Fолибларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

— 84 ёшга кирдим, — дейди ғолиб иштирокчи Ҳусан Шерхолов. — Биз кексаларни қадрлаган, иззат-икром кўрсатган Президентимиздан чексиз миннатдормиз. Шу ёшга кириб, чинакам дориламон кунларни, тўқчилик, хурсандчилик ва эътиборни энди кўрдик. Буям мустақиллигимиз шарофати, тинч-омон кунларимиз саодатидир. Қарияларни спортга кенг жалб этиш, уларни соғломлаштириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар жамия­тимизда кекса авлод вакилла­рига кўрсатилаётган катта эътибор, эъзоздир.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Кўрилганлар сони: 6841