Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа тумани ҳокимлиги биноси атрофидаги трассада спортнинг картинг тури бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди. "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ўтган беллашувда 30 нафарга яқин спортчи куч синашди.

Мусобақада қўшни Fиждувон туман авто­мо­биль мактаби, Нурота ҳамда Қизилтепа ту­манлари ўқув спорт-техника клуби жа­моа­лари аъзолари маҳоратларини намойиш этиш­ди. Баҳс­ларда Шавкат Эшқулов, Камрон Абдураҳ­монов, Жавоҳир Базриев, Жасурбек Бахшул­лаев, Руслан Юнусов, Беҳрўз Толипов­лар фахрли ўринларни қўлга киритишди. Умум­­жамоа ҳисобида Fиждувон тумани авто­мо­биль мак­таби жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин қизилтепаликларга, 3-ўрин эса Нурота туман ўқув спорт-техника клуби жамоаси ва­кил­ла­рига насиб этди. Мусобақа якунида ғо­либ ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик сов­ғалари топширилди.

А. ЖУМАЕВ,

вилоят "Ватанпарвар" ташкилоти Кенгаши раиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6295