Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги "Ёшлик" ўйингоҳида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Соғлом ҳаёт учун 10000 қадам” марафони бўлиб ўтди.
Марафонда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, корхона-ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизлар, жамоатчилик аъзолари иштирок этишди. Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Г.Джалилова сўзга чиқиб, оилаларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи, соғлом ҳаёт тарзининг фойдали ҳусусиятларига алоҳида тўхталиб ўтиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этаётган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг марафон иштирокчилари "Ёшлик" ўйингоҳи атрофидаги ҳудудни пиёда кезиб, эрталабки бадан тарбия билан шуғулландилар.

Кўрилганлар сони: 1422