Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда гипсокартон ишлаб чиқарувчи 14 та йирик корхонадан бири бўлган "Кармана гипс маҳсулотлари" МЧЖ Ўзбекистон-Канада қўшма корхонаси маҳсулотлари ички эҳтиёжни қондираётгани билан бирга Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам экспорт қилинмоқда.

Айни пайтда 170 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада 3 навбатда иш ташкил этилган бўлиб, кунига 70 тонна гипс, 2-2,5 минг дона гипсокартон ишлаб чиқарилаётир.  

"Г-5" маркали гипс маҳ­сулотининг 50-80 фоизи, 5- 12 миллиметр қалин­лик­даги 8 хил гип­со­кар­тоннинг 30 фоизи таш­қи бозорга йўналти­ри­ла­япти. Ҳозирда кор­хона мутахассислари Тожикистон ва Туркма­нис­тонга ҳам маҳсулот етказиб бериш юза­сидан келишувларни амалга оширишмоқда.

— Юртимизда ишлаб чиқарилаётган гипс маҳ­сулотлари жаҳонда ўзи­нинг муносиб баҳосига эга, — дейди биз билан суҳбатда МЧЖ бош муҳандиси Хуршид Тўх­таев. — Биздаги гипс ўзининг оппоқ ранги би­лан Марказий Осиё­нинг бошқа мамлакатла­рида ишлаб чиқарила­ёт­ган бу тур маҳсулот­лардан аж­ра­либ туради. Бунинг асосий сабаби эса қури­лиш маҳсулоти­мизнинг таркибий қис­ми бўлган ўзимиздаги маҳаллий тоғ жинслари­дек бебаҳо хомашё дунё­нинг бошқа бурчагида учрамайди.     

"Гип арт" бренди ос­ти­да чиқаётган корхона маҳсулотларини бугун барча вилоятлар бозор­ла­ридан топиш мумкин. Айтиш жоизки, маҳсу­лот­нинг харидорлиги нафақат ноёб хомашё ва чет эл технологиясига, балки меҳнат жамоаси­да ўтган 8 йил давомида шаклланган иш тажри­ба­сига ҳам боғлиқ. Кор­хонага йилдан-йилга янги ёш кадрларнинг келаётгани ҳам иш си­фа­тининг янада яхшила­ни­шида ўзига хос омил бўлаяпти. Ёш кадрлар­дан бири бўлган Фарҳод Абдураимов ўтган йили Навоий давлат кончилик институтини тамомлаб, ушбу корхонада иш бошлаган эди. Ҳозирда гипсокартон цехи бош­лиғи бўлган бу йигит зиммасидаги вазифа­ни масъулият билан оқлаб келмоқда.

— Оддийгина тош тай­ёр маҳсулот бўлгунча бир нечта босқичдан ўта­ди, — дейди бизни иш­лаб чиқариш жараёнла­ри билан таништирар экан, яна бир ёш ходим, смена устаси Азизжон Темиров. — Биринчи, иккинчи майдаланиш­дан сўнг хомашё майин­лаш бункерига ўтади. Сўнгра 140-180 градус иссиқликда термик иш­лов берилганидан сўнг тайёр гипс тиндирила­ди, яъни совитилади ва қопланади ёки гипсо­кар­тон цехига жўнати­ла­ди. Ходимларимиз назо­ра­ти остидаги ҳар бир жараён алоҳида эъти­бор талаб этади.

Корхонада шу билан бирга, кўп йиллик таж­ри­­ба­га эга бўлган ком­по­­нентларни меъёр­лов­чи оператор Ўктам Жаб­бо­ров, гипс таъминлов­чи оператор Севдиёр Эга­­мовлар янги ходим­лар­га устозлик ҳам қи­либ келишмоқда. Ишлаб чи­қа­ришда корхонадаги мавжуд 4 та "HOWO" ру­сумли ва бошқа юк ма­ши­налари, 2 та автокран алоҳида аҳамиятга эга. МЧЖ ташкил топгани­дан буён юк машинаси ҳайдовчиси лавозими­да ишлаб келаётганҚаҳ­рамон Очилов билан суҳ­бат­лашар эканмиз, у иш­чи­лар учун яратилган қу­лай­ликлар хусусида га­пи­риб ўтди. Қаҳрамон ака­нинг айтишича, иш­чи­лар бепул иссиқ ов­қат, зарур кийим-бош би­лан таъ­мин­ланар экан. Бун­дан ташқари, уларнинг бо­риб-келиш­ла­ри учун ав­тобус қат­нови ҳам йўлга қўйил­ган. 2015 йил­да МЧЖ улкан мақ­садлар­ни кўзлаган. Кор­хона му­тасадди­лари жо­рий йилда Хитойдан янги технология келти­риб, гипс ишлаб чиқа­риш­ни кенгайтириш ҳа­ракати­да. Янги қувват­лар ишга тушгач, 40-50 на­фар иш­чи ўрни ҳам яратилади.

Албатта, юртимизда тадбиркорлик учун яра­тиб берилаётган кенг им­кониятлар ва шу би­лан бирга, ноёб маҳал­лий хомашёлардан унум­ли фойдаланиб, ишлаб чиқаришни жадал йўлга қўйган бу каби корхона­ларни келажакда юксак истиқболлар кутмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6831