Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Самарқанд вилоятида спортнинг каратэ тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси очиқ кубоги бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз бўйлаб ҳамда Қозоғистон давлатидан 400 нафар каратэчи куч ва маҳоратларини намойиш этишди.

Икки кун давом этган мусобақа қизғин ва муросасиз жанглар остида ўтди. Вилоятимиз вакил­лари ҳам улардан қолишмаган ҳолда рақибларига муносиб қар­шилик кўрсатишди. Ва каратэчи­ла­римиз 12 та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бў­лишди. Жумладан, навбаҳорлик Умида Кенжаева, Зарафшон шаҳридан Дилшод Дўсанов, шу­нингдек, Жавоҳирбек Абдуқаюм­жонов, Суҳроб Сапарбоев, Дил­сора Файзиева ҳамда бошқалар 1-ўринни қўлга киритишди.

— Болалигимдан каратэга қизиқаман, — дейди ғолиблар­дан бири Феруз Пирназаров. — Кўплаб мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритдим. Бун­да мураббийларимнинг ёрдами катта бўлган. Бугунги мусоба­қада ҳам тўртта жанг ўтказиб, финалда самарқандлик рақибни мағлуб этдим. Келажакда бундан ҳам нуфузли халқаро турнир­ларда вилоятимиз, ватанимиз шаънини ҳимоя қилишни ният қилганман.                     

Мусобақа сўнгида умумжамоа ҳисобида самарқандликлар 1-, вилоятимиз вакиллари 2-, Қозо­ғистон давлати спортчилари 3-ўринни эгаллашди. Якунда ғо­либ ва совриндорлар кубок, диплом, эсдалик совғалари би­лан тақдирланди.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6090