Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериш орқали уларнинг янги уйларга эга бўлишларига кўмаклашиш самарали йўлга қўйилган. 

Айни пайтда вилоятимиз ша­­ҳар ва туманларида ҳар бири 64 хонадондан иборат бўлган 3 та "Камолот" уйи қу­риш ишлари бошлаб юборил­ган бўлиб, бу хонадонлар ҳам ёш оилаларга берилади. За­рафшон шаҳрининг 14-кичик ту­манида лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмдан ортиқ бўл­ган ана шундай бино қуриш иш­лари "Зарафшон овози" МЧЖ қурувчилари томонидан  олиб борилаяпти. Айни пайт­да қурувчилар бино асосини қу­риб битказиб, биринчи қа­ватга ғишт те­риш ишларини амал­­­га ошириш­моқда.

— Келгуси йилнинг март ой­и­да қурилиш якунланиши белгиланган, — дейди биз би­лан суҳбатда "Камолот" ЁИҲ ша­ҳар Кенгаши раиси Учқун Бобоев. — Бу ташаббускор, жа­­­моатчилик ишларида фаол ёш келин-куёвларни қўллаб- қувватлашнинг ифодаси, ал­батта. Хонадонларнинг бош­­ланҚич бадалсиз бери­лиши ҳам ёш оилалар учун катта ғам­­хўрлик.       

"Камолот" ЁИҲ тавсияси би­лан бериладиган бундай уй­лардан яна бири Қизилтепа туманининг Алишер Навоий номли маҳалласи ҳудудида қури­ла­яп­ти. Ҳозирда бу ерда "Те­мур­ Малик" МЧЖ уйсоз­ла­ри то­монидан бинонинг ик­кинчи қаватига ғишт териш иш­­­лари амалга оширил­моқ­да. Янги қу­рилаётган ушбу хо­надонлар калити ҳам ке­йинги йил­нинг март ойида ёш оила­­лар­га топширилади.

— Бу ёш оилалар учун жуда яхши имконият, — дейди биз билан суҳбатда қизилтепалик Ў. Иброҳимов. — Бунинг мус­та­қил ҳаётга қадам қўйган оила­­лар фаровонлигида аҳа­мияти кат­та. Бу борадаги иш­ларни бе­­во­си­та юртимизда инсон оми­лига қаратилаётган эътибор на­му­наси, дейиш мумкин.  

Кармана туманининг "Тал­қоқ" маҳалла фуқаролар йи­ғи­­­ни ҳудудида ҳам "Камолот" уйи қурилмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ.

Кўрилганлар сони: 7402