Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ёшлар маркази"да "Камолот" шах­мат тахтаси" республика турни­ри­нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда шахматни кенг тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш, ўқувчилар­нинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мусобақада 8, 12, 14, 16 ёшгача ва 19 ёш­дан катта бўлмаган ёш тоифа­ларида 100 нафар ўғил ва қиз беллашди.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган мусо­бақада 8 ёшгача бўлганлар орасида учқудуқлик С. Холмаматов, хатирчилик М. Бобоқандова, 12 ёшгача ёш тоифасида Кар­мана туманидан Т. Тилавов, Р. Баҳрит­динова, 14 ёшгача Зарафшон шаҳридан Б. Амонов, навбаҳорлик М. Хайриева, 16 ёш­гача бўлганлар ўртасида Навбаҳор ту­манидан Ш. Усмонов, карманалик Б. Об­лаева, 19 ёшдан катта бўлмаган ёш тои­фа­сида Навоий шаҳридан А. Эшпўла­тов, Зарафшондан Г. Эргашевалар ғо­либлик­ни қўлга киритишди. Улар мусоба­қанинг апрель ойида Қашқадарё вилояти­да бў­либ ўтадиган республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Шерали ҲАМРОҚУЛОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 0