Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
“Камолот” кубоги

29.06.2015 11:14:10


"Камолот" ЁИҲ Навоий шаҳар Кенгаши томонидан ҳаракатнинг корхона, ташкилот ва муассаса­лардаги бошланғич ташкилот аъзолари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Камолот" кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

12 та жамоа иштирок этган беллашув­ларни вилоят футбол федерациясидан таклиф этилган ҳакамлар жамоаси бошқа­риб борди.

Натижаларга кўра, НКМКга қарашли бир­­лашган энергия хизмати ходимлари учин­чи ўринни эгаллашган бўлса, финал­да НКМКнинг Навоий машинасозлик заво­ди ҳамда "Navoiyazot" АЖ жамоалари куч синашишди. Мусобақа "Navoiyazot" АЖ ҳи­­собига ҳал бўлди ва ушбу жамоа вилоят босқичида иштирок этиш имкония­ти­ни эгаллади.

Беллашувлар сўнгида ғолиб жамоа­ларга мусобақа кубоги ҳамда дипломлар топ­ширилди.

Баҳром ХОЛИҚУЛОВ.

Кўрилганлар сони: 7964