Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда коммунал хизматлар соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 24 апрелдаги "2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини эса соҳа тараққиётида ўз вақтида қўйилган навбатдаги қадам, дея эътироф этиш мумкин.

Бугунги кунда Навоий шаҳрида 14 та хусусий уй-жой мулкдорла­ри ширкати 5 мингдан ортиқ кўп хонадонли уйларга хизмат кўрса­тиб келмоқда. Марказлаштирил­ган давлат капитал қўйилмала­ри­ни йўналтириш ва халқаро молия ташкилотларининг хорижий ин­вес­тициялари орқали сув, иссиқ­лик таъминоти, канализация тизим­ларини ривожлантириш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилаяпти.

Фармонда белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазир­лиги ва унинг жойлардаги орган­ла­ри ташкил этилди. Уй-жой ком­мунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсати юритиш ва идоралараро мувофиқлаштириш­ни амалга ошириш, уй-жой мулк­дорлари ширкатлари фаолияти­ни мувофиқлаштириш, уй-жой ком­мунал хизмат кўрсатиш тизи­ми­га ресурс ва энергия тежайди­ган технология ҳамда ускуналарни жорий этиш, жумладан, замона­вий ҳисобга олиш —ўлчаш ус­куналари билан таъминлаш каби ҳамда бошқалар уларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Фармон мулк­дор­ларга сифатли ва кафолатли коммунал хизматларни кўрсатиш, хизмат кўрсатиш ва муҳандислик инфратузилма объектларини бош­қариш ҳамда улардан фойда­ланиш борасида самарали ҳам­корлик қилиш мақсадида зарур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, арзон уй-жойлар қуриш, кўп хонадонли уйларни реконст­рукция қилиш, сув, канализация ва иссиқлик таъминоти объектла­ри­ни барпо этиш ҳамда реконс­т­рукция қилиш соҳасида мақсадли давлат дастурларини амалга оши­­риш учун маблағларни ишонч­ли йўналтиришни таъмин­лай­диган комплекс тад­бир­лар кў­риш, кўп хонадонли уй­ларни сақ­лаш ва улардан фойда­ла­ниш қои­даларига риоя этили­ши­ни назо­рат қилиш, бошқарувга замонавий ахборот-коммуникация техноло­гияларини жорий этиш имконини беради.

Хулоса қилиб айтганда, қабул қи­линган Фармон ва қарор иж­росини таъминлаш жараёнида мам­лакатимиз аҳолисининг си­фатли уй-жой коммунал хизмат­ла­ри билан қамраб олиниши туб­дан яхшиланади, ташкилотлар­нинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлаш­ган технологик занжири шакллан­тирилади, бунинг асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизими янада такомиллаштирилади, тех­ник назоратнинг самарали тизи­ми яратилади, шунингдек, хусу­сий уй-жой мулкдорлари ширкат­ларининг иш сифати оширилади ва молиявий-иқтисодий барқа­рор­лиги таъминланади.

Темур АЧИЛОВ,

Навоий шаҳар "Нурчилар" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6033