вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
19.10.2017 00:16:07
Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 10 та спорт тури ташкил этилган. Унда ўз ишининг устаси бўлган малакали кадрлар, тажрибали тренерлар фаолият олиб бормоқда.
Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги обрўси ва ўрни, энг аввало, фарзандларимиз қандай камол топишига, уларнинг қандай шахс сифатида шаклланишига боғлиқдир. Биз ҳеч қачон ана шу асл ҳақиқатни унутмаслигимиз лозим. Ушбу ўгитларга таяниб, спортчиларимиз ҳам барча куч-ғайратларини аямасдан Навоий вилояти спорт мактабининг музейини олтин медаллар билан тўлдиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Енгил атлетика бўйича тренерларимиз Элёр Жумаев, Дилшод Шавкатовларни бунга мисол келтириш мумкин.
Яқинда Наманган шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида уларнинг фаол иштирок этган шогирдлари Фахриддин Умидқулов олтин, Асилбек Хайруллаев, Амирбек Ёдгоров, Акобир Носимов кумуш медалларни қўлга киритишди. Вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчиларимиз келажакда жаҳон ареналарини кўзлаб, тайёргарлик кўришмоқда.
Ботир ЭШОНОВ,
БЎСМ услубчиси.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а