Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

 Қизилтепа туманидаги "Тошработ" қишлоғи ҳамда "Маликобод" маҳалласида вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик иштирокида "Ҳуқуқий тарғибот куни" ташкил этилди.

  Президентимизнинг шу йил 29 март куни эълон қилинган "Обод қишлоқ" дас­тури тўғри­си­да"ги фар­­мони ижросини таъ­­­минлаш мақсадида воҳа­миз­даги қиш­­­­лоқ­лар аҳо­ли­­си­нинг ҳу­қуқий, тиббий ва тур­муш ма­да­ния­тини оши­риш, шах­сий томор­қадан унумли фой­даланиш ҳамда соғлом тур­муш тар­зига жалб қи­лиш, шу­нинг­дек, қонун­чи­ликни мус­таҳ­кам­лашга қа­ра­тилган тар­ғибот иш­лари мун­­тазам олиб бо­­рил­моқда. Жум­ладан, маз­кур тадбир дои­расида ҳам "Тошработ"­да­ги 10 та ма­­­ҳал­лада масъ­ул идора ва­кил­лари­­дан таш­­кил топган 5 та тар­­ғи­бот гу­руҳи 1000 на­фар­­дан ортиқ фуқаро билан учра­шув ўт­казди. Ҳу­қуқий мавзуда 4500 та ма­те­риаллар тар­қа­тилди. Шу­нинг­дек, адлия бош­қар­маси ва унинг туман бўлимлари, но­та­риал идо­ра­лар, ФҲДЁ органлари, про­ку­ра­тура, Маж­бу­рий ижро бюро­си, со­лиқ, бандлик ҳамда дав­лат хиз­мат­лари агентли­ги­нинг ҳу­дудий бошқар­ма­лари хо­дим­­лари хо­надонма-хонадон юриб, янги қа­­бул қи­линган қо­нун ҳуж­жат­лари­нинг мазмун-моҳиятини аҳо­лига етка­зиш­ди. Одам­лар­нинг муаммо­лари­ни эши­­­­тиб, уларга амалий ёр­дам кўр­са­тишди.

  Учрашувлар давомида маъ­мурий ва фуқаролик ишлари бў­­йича 2 та сайёр суд ўтка­зи­либ, жараёнда 11 та иш бево­сита маҳалланинг ўзида кўриб чиқилди. Бу ҳар бирҳуқуқбу­зар­ликнинг салбий оқибати бор­лигини қишлоқ аҳлига на­мойиш этиш ва аҳолиниқо­нун­га ҳурмат руҳида тарбиялашга катта хиз­мат қил­гани билан аҳа­миятлидир.

   Тадбирлар доирасида "Ўртақўрғон", "Са­рой", "Хўжақўрғон", "Узи­лиш­кент", "Маликобод" маҳалла­лари­да яшовчи ёш авлод вакил­лари би­­лан бир қа­торда улар­нингота-она­лари иш­ти­рокида аҳо­лининг, ай­ниқса, аёл­лар ва қиз­лар­нинг тиббий мада­ният­ини оши­риш ҳам­да улар ўрта­си­да соғ­лом турмуш тар­зини шакл­лан­тириштарғиботига қа­ра­тил­ган давра суҳбат­лари, уч­ра­шувлар бўлиб ўтди. 21 та таш­ки­лот ўз"Ахборот бур­чаклари" би­лан қат­на­шиб, соҳа фао­лия­­ти­дан келиб чиққан ҳол­да аҳо­ли­нинг ҳу­қуқий онги ва ма­дания­тини янада оши­­ришга қара­тил­ган маъ­лумотларниўзи­да жамлаган, содда ва ту­шунарли тайёр­лан­ган буклет, плакат ва бош­қа турлихилдаги тарқатма ма­териал­лари­­­­ни иштирокчи­лар­га етка­зишди.

   Ўзбекистон ёшлар иттифоқи­нинг ту­ман бўлими томонидан "Ёш ки­тоб­хон" танловиўтказилиб, би­­­рин­чиликни эгал­­лаган­лари эсдалик совғалари би­лан мукофот­ланди. Тадбирда минг­дан ортиқ турли хил ҳуқуқий мав­зу­даги ва бадиий адабиётлардан иборат"Китоб­лар ола­ми" савдо рас­таси таш­­­­кил қили­ниб, ишти­рок­чилар ўз­лари қи­зиқ­қан васе­виб му­­толаа қи­ла­диган ки­­­тоб­­ларни им­­тиёз­ли нарх­­­лар­да со­­тиб олиш­ди.

   Аҳоли бандлигини таъ­­­­­­­мин­лаш мақ­са­дида ўтка­зил­­ган меҳнат яр­мар­ка­сида 168 та бўш иш ўрни так­­лиф қи­линди. Шу та­риқа 31 на­фар ки­ши дои­­мий иш жо­йига эгабўлди.

  "Ҳуқуқий тарғибот ку­ни"­да қат­нашган таш­ки­лотлар халқ билан тўғ­ри­дан-тўғ­римулоқот даво­ми­да ҳу­қуқий, оила­­вий, уй-жой, ка­дастр, солиқ, кре­дит, сув, иш­га жойла­шиш муам­­­­молари билан боғ­лиқ 100 дан ор­тиқ ма­салани жо­йи­да ҳал қилишди. Фу­қа­роларга те­гишли ама­лий ва ҳу­қуқий ёрдам кўр­са­тилди.

  Бундан ташқари, тадбирда фольклор-этнографик гуруҳлар ва ансамбллар, вилоятдаги таниқли санъаткорлар, хо­нан­да ва созандалар, ёш ижро­чи­лар­нингиштироки йиғил­ган­ларда катта таас­­­­су­рот қол­дирди.

  "Обод қишлоқ" дастури дои­расида ўт­казилган мазкур тар­ғибот тадбир­ларивоҳамиз­нинг барча қишлоқларида бў­­­­либ ўтиши белгиланган.

Кўрилганлар сони: 5003