Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони бевосита мамлакатимиз ривожи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини янада кенг миқёсда таъминлаш учун ҳуқуқий, назарий ва амалий концепция бўлди, десак, янглишмаган бўламиз.

Ҳаракатлар стратегияси асо­сида қабул қилинган Давлат дас­­­турининг Давлат ва жамият қурилишини такомиллаш­ти­риш, деб номланган биринчи йў­­­­налишини амалга оширишда давлат ҳоки­мия­ти тизимида Олий Мажлис­нинг ролини ку­чай­тириш, қонун ижодкорлиги фао­­­лиятининг си­фатини туб­дан яхшилаш, сиё­сий партия­лар ро­ли­ни кен­гай­ти­риш­га аҳа­­мият қара­тилди.

Давлат бош­қа­рувини тако­мил­­лаштириш, энг ав­­вало, дав­лат хизматини ис­лоҳ қилиш, иқ­­тисодиётда дав­лат бошқа­ру­вини камайтириш, давлат ва ху­сусий секторларни ўзаро фой­­дали ҳамкорлиги­нинг за­мо­навий шаклларини, электрон ҳукумат тизимини ри­вож­лан­тириш бўйича чора-тад­бирлар амалга ошириш режа­лаш­­ти­рилган.

Давлат дастурининг иккинчи йў­налиши қонун устувор­ли­ги­ни ва суднинг чинакам муста­қил­лигини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутади. Жумладан, қарорлар қабул қи­лишда судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, про­­­фессионал судьялар кор­пу­сини шакллантириш, судья­лар­нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш­га доир чора-тадбирларни амал­га ошириш режалаш­ти­рилган.

Шунингдек, ушбу йўналиш дои­расида барча ҳуқуқни му­ҳофаза қилиш ва назорат ор­ганлари, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳал­лий давлат ҳокимияти орган­лари раҳбарларининг халқ би­лан бевосита мулоқотини йўл­га қўйиш чора-тадбирларини амал­га ошириш режалаш­ти­рилган.

Иқтисодиётни янада ривож­лан­тириш ва либераллаш­ти­риш деб номланган навбат­даги йўналишда кўрсатил­ган чора-тадбирларни рўёбга чи­қариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъ­минлаш, валютани тартиб­га солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, транспорт логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлан­ти­риш ҳамда хорижий инвестор­лар учун инвестициявий жо­зи­бадорликни ошириш, солиқ маъ­мурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга со­лишнинг замонавий принцип­лари ва механизмларини жо­рий этиш, кўп тармоқли фер­мер хўжаликларини ривожлан­тириш назарда тутилмоқда.

Ижтимоий соҳани ривож­лан­тириш илгари сурилган тўр­тин­чи йўналиш аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижти­моий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, йўл-транс­порт, муҳандислик ком­муникация ҳамда ижтимоий ин­фратузилмани ривожлан­ти­риш ва модернизациялаш, аҳо­лини электр энергия, газ билан таъ­минлашни яхшилаш, муҳ­тож қат­ламларга кўр­­сати­ла­диган ёрдам сифа­тини оши­риш, хо­тин-қизлар­нинг иж­­ти­моий-сиё­сий ҳаёт­­даги ма­қо­ми­ни оши­­риш, соғлиқ­ни сақ­­­лаш соҳа­си­ни ис­лоҳ қилиш, таъ­лим ти­зи­ми сифа­ти­ни оши­­­­­риш каби му­ҳим ва­зи­фа­ларни қам­раб ол­­ган.

Шунингдек, яна бир муҳим жи­ҳат, катта ёш­­­ли авлодни қўл­­лаб-қувватлаш, иж­ти­моий на­фақалар бериш тар­ти­бини та­комиллаш­тириш, соғ­лиқ­ни сақ­лаш соҳа­си­ни ислоҳ қи­лиш чора-тад­бир­лари бел­ги­ланган.

Хавфсизлик, миллатлараро то­тувлик ва диний бағрикенг­лик­­ни таъминлаш, чуқур ўй­лан­ган, ўзаро манфаатли ва ама­лий руҳдаги ташқи сиёсат юри­­тиш, деб номланган бе­шинчи йў­налиш республика­нинг конс­титуциявий тузумини, сувере­ни­тетини, ҳудудий ях­литлигини ҳимоя қилишга доир чора-тад­бирларни рўёбга чи­қариш, ки­берхавфсизлик соҳа­сида ахбо­рот, норматив-ҳуқу­қий асослар тизимини тако­мил­лаштириш каби кўплаб дол­­зарб мақсад­лар­ни ўз ичига олади.

Албатта, бу долзарб йў­на­лишлар юзасидан олиб бо­ри­лаётган ҳаракатлар хал­қи­миз турмуш шароитини яхши­лаш, иқтисодий потен­циални оши­риш, дўстлик, тинчлик, фа­ро­вон­­ликни мустаҳ­камлаши би­лан аҳамиятли.

Х. ҚУРБОНОВ,

тарих фанлари номзоди.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6187