Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримов раислигида ўтган мазкур йиғилишда жамғарма ташкил қилинган йилдан буён, хусусан, 2015 йилда амалга оширилган ишлар, уларнинг аҳамияти таҳлил этилди.

Муҳтарам Юртбошимиз мам­ла­ка­тимизда болалар спортини ривожлантиришда асосий ўрин тутган омиллар, уларни бир-бири билан узвий боғланган­лиги ва бунинг натижасида эри­шилган ютуқларни таъкидлар экан, "Биргина ўтган йили 1 минг 668 нафар спортчимиз, жумладан, 567 нафар қизимиз 165 та халқаро мусобақада иш­тирок этиб, 983 та медални қўл­га киритганини, ёш иқтидорли мусиқачи ва ижрочиларимиз нуфузли халқаро танловларда 137 та совринли ўринга сазовор бўлганини ва уларнинг 76 таси Гран-при ва биринчи ўрин эка­нини айтиш жоиз. Мен мана шундай юксак марраларни қўлга киритаётган болаларимизни мил­лионлаб Ўзбекистон ёшла­ри­нинг муносиб вакиллари, деб биламан. Айнан ана шундай азму шижоатли ўғил-қизларимиз ўз ютуқлари билан минг-минглаб тенгдошларига ибрат бўлмоқда, уларни ҳам катта мақсадлар йўлида руҳлантирмоқда", дея фикр билдириб ўтди.

Дарҳақиқат, юртимизда истиқ­лолнинг дастлабки йиллари­да­ноқ ҳар жиҳатдан соғлом авлод­ни вояга етказиш, уларнинг ўзла­ри қизиққан соҳалар, хусусан, мусиқа ва спорт турлари билан шуғулланишлари учун зарур шароит яратиб бериш масаласи устувор аҳамият касб этди. Жум­ладан, Президентимиз томони­дан 2002 йил 24 октябрда "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида" ҳамда 2004 йил 29 августда "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлан­ти­риш жамғар­маси фаолиятини янада тако­миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қабул қи­линган фар­монлар бу бора­даги ишларнинг самарадорли­гини оширишда муҳим қадам бўлди.

Бутун мамлакатимизда бўлга­ни каби вилоятимизда ҳам олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида кўплаб кўркам бинолар қад ростлади, минглаб ёшлар эса ўз иқтидори, қобилиятини намоён қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бо­ла­лар спортини ривожлан­ти­риш жамғармаси вилоят филиа­ли томонидан 2003-2015 йиллар давомида 55,4 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 100 та янги иншоот фойдаланишга топши­рил­ган бўлиб, уларнинг 14 таси шаҳар ҳудудида, 86 таси эса қишлоқ жойларида бунёд этил­ди. Хусусан, Навоий шаҳрида "Ёшлар спорт мажмуаси", 2 та ёпиқ ва 1 та очиқ сузиш ҳавзаси ҳамда Кармана, Қизилтепа, Нурота туманларидаги замона­вий тураржой массивларида учта спорт майдончаларининг қу­рилиши ҳудудларга кўркам қиёфа бағишлаш билан бир қаторда ёш авлодни болали­ги­дан бошлаб спорт билан ошно қилиш, қалбида спортга ҳавас ва меҳр уйғотиш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда муҳим омил бўлди. Шу билан бир қаторда, маърузада таъкидланганидек, фарзандларимиз бадиий гим­нас­тика, сузиш, синхрон сузиш, теннис, таэквондо, дзюдо, ка­ратэ, ватерпол, эшкак эшиш каби спорт турлари билан ҳам мунтазам шуғулланиш имко­ниятига эга бўл­дилар.

Қишлоқ жойларида болалар спор­тига берилган эътибор ту­файли кўп­лаб ёшларимиз ви­лоятимиз номини нафақат юр­тимиз, балки жаҳон ми­қё­­сида муносиб ҳимоя қилмоқда. Ана шундай ёш спортчилардан бири Зи­лола Актамова Ха­тир­чи туманидаги 5-умумтаълим мак­табининг 1-синф ўқув­чиси, шунингдек, тумандаги 10-БЎСМ­нинг шахмат тўгарагига қат­най­ди. У эндигина 8 ёшда бўлишига қа­­рамасдан шахмат бўйича вилоят ва мам­лакат чем­пионатларида қат­на­шиб, юқори ўринларни қўлга кирит­ган. Ҳозирда эса жорий йил­нинг ап­рель ойида Монголия пой­тахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилиши кутила­диган Осиё чемпионатига тайёр­гар­лик кўрмоқда.

Умуман олганда, Хатирчи ту­ма­ни­даги мазкур болалар ва ўс­мирлар спорт мактабида яра­тилган шароит­лар, бу ерда шу­ғулланаётган ёшлар ва улар эришаётган ютуқларга ҳавас қил­са арзийди. БЎСМ ёш спорт­чилари учун 2012 йилда 25х11 ҳажм­даги очиқ сузиш ҳавзаси фаолият бош­лаган бўл­са, 2013 йилда янги спорт мажмуаси бунёд этилди. Айни пайтда бу ерда стол тенниси, қўл тўпи, кураш, сузиш, шахмат каби ўн­дан ортиқ спорт тур­лари билан шу­ғул­­ланаётган ёш­ларга тажрибали му­раб­бий­лар сабоқ бермоқда. Бир­гина 2015 йилда БЎСМ спортчи­лари ўндан ортиқ нуфузли мусоба­қаларда ғолиб бўлди, кўплаб ёш­лар эса вилоят ва мамлакат терма жамоа­ла­ри таркибида, уларнинг захира­ла­рида машғу­лотлар олиб бораёт­га­нини эъти­роф этиш жоиз.

Қишлоқ ва шаҳарларимизда бунёд этилаётган, фаолият олиб бораётган бу каби ин­шоотларнинг моддий-тех­ник базасини мустаҳкамлаш, ке­рак­ли жиҳозлар билан таъмин­лаш ма­саласи алоҳида эъти­бор­да бўлиб, ҳар йили бу йў­налишга ажратилган маб­лағлар мақ­садли сарф этилди.

— Бугунги кунгача жамғар­ма­миз томонидан 2003-2015 йил­ларда қуриб, фойдаланишга топширилган болалар спорт ин­шоотлари учун 120 тур­даги анжомлар хариди, шунинг­дек, бола­лар ва ўсмирлар спорт мак­таблари ҳамда умумтаълим мактаб­лари спорт залларини қай­та жиҳоз­лаш учун жами 4 миллиард 398 мил­лион сўм маб­лағ сарфланди, — дей­ди жамғарманинг вилоят филиали ди­ректори Улуғбек Жабборов. — Бун­дан ташқари, бола­лар му­сиқа ва санъат мактаблари ҳам эътибордан четда қолмасдан, мазкур муасса­са­ларнинг жи­ҳоз­ланиши Халқ таълими ва­зирлиги томонидан амал­га оши­рилди.

Ўтган йили манзилли дас­тур­га ки­ритилган иншоотлар қурилиши учун 5 миллиард 673 миллион сўм маблағ молия­лаш­тирилган бўлиб, объект­лар­ни спорт жиҳозлари билан таъ­минлашга 128,3 миллион сўм аж­ра­тил­ди. Натижада эса 6 та янги ин­шоот — Қизилтепа ту­­манидаги 28-, Кармана ту­манидаги 19-, Конимех ту­ма­нидаги 10- ва Хатирчи ту­ма­­нидаги 34-сонли умум­таъ­лим мак­таб­лари ёнидаги спорт заллари ҳам­да Учқудуқ ту­манида Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси ҳамда Нав­­ба­ҳор туманида ёпиқ сузиш ҳав­заси бунёд этилди ва фойда­ла­­ниш­га топширилди.

Болалар спортини ривож­лантириш жамғармаси маб­лағ­лари ва бево­си­та ташаббуси би­лан жорий йилда ҳам бу каби бунёдкорлик ишлари да­­вом эттирилиши назарда ту­тилган бўлиб, манзилли дас­турга асосан "Соғлом она ва бола йили"да ви­лоя­тимизда яна 5 та объект қурилиши ре­­жалаштирилган. Жумладан, Қи­­зил­тепа туманида 2 мил­лиард 800 миллион сўм қий­мат­даги ёпиқ сузиш ҳавзаси, Навоий шаҳридаги 7-, Ха­тирчи туманидаги 39-, Қи­зил­тепа ту­манидаги 17-, Нав­баҳор туманида­ги 20-сон­ли умумтаълим мактаб­ла­ри учун спорт заллари барпо этил­моқда.

Муҳтарам Юртбошимиз таъ­кид­лаганидек, фарзандлари­мизни соғ­лом ва баркамол ин­сонлар этиб воя­га етказишда жис­моний тарбия ва спорт би­лан бир қаторда санъат, му­сиқий тарбия ҳам бе­қиёс аҳамиятга эгадир. Чунки жисмоний тарбия ва спорт одам­­нинг иродасини тарбия­лаб, соғлиғини мустаҳкам­лаш­га ҳис­­са қўшса, мусиқа санъ­ати унинг ру­ҳи­га озиқ беради, қалбини, энг нозик туйғулари­ни камолга етка­зади. Бу­гунги кунда вилоятимизда фао­лият олиб бораётган 12 та бо­лалар мусиқа ва санъат мактабида минглаб истеъ­додли ёшлар таҳ­сил олаётгани, улар эри­­ша­ёт­ган ютуқ­лар салмоғи йил­дан-йилга ортаёт­га­ни қуво­нар­ли ҳол.

Навоий шаҳридаги 1-сонли бо­ла­лар мусиқа ва санъат мактаби ўқув­чилари биргина ўтган йилнинг ўзида кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғо­либи бўлишди. Хусусан, Диёр­жон Тошпўлатов апрель ойида Латвияда ўтказилган "Olimpiada Dance-2015" халқаро танло­ви­да 1-ўринни эгал­ла­ган бўлса, Анатолий Назаров Тош­кент шаҳ­рида ўтган халқаро мусиқа фестивалида фахрий ёрлиқ билан тақдирланди, Шаҳзод Насуллаев эса Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўт­казилган хал­қаро танловда доирачи­лар баҳсида тенгсиз, деб топилди.

— Мен ўзбек миллий санъати на­муналаридан бири — доирачи­лик­ка жуда қизиқаман, — дей­ди хал­қаро танлов ғолиби Ш. Насуллаев. — Шунингдек, спорт машғулотлари билан шу­ғулланишни ҳам канда қилмай­ман. Келажакда ўзбек мил­лий куйларини пухта ўр­га­ниб, дунё саҳ­наларида ҳам уни ижро этиш­ни мақ­сад қилган­ман.  

Мустақил ва навқирон дав­лати­мизнинг қайси соҳада бўл­масин, тараққий этиб, юксак марраларни эгаллаётгани бу­гун жаҳон мамла­кат­ларида эъ­тироф қилинмоқда, тан олин­­моқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси бизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва ҳеч қачон кам бўл­маслигимизнинг ис­боти, Ўзбекис­тон­дек жаннат­ма­кон юртда соғлом ва барка­мол, дунёқараши кенг ва ян­гича фикрлайдиган ёшлар ка­мол топаётгани, демак, давла­ти­миз кела­жаги ишончли қўл­лар­да эканлиги­дан далолат беради.

Нигора РЎЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 1265