Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Яқинда Буюк Бри­­­таниянинг Лон­дон шаҳ­рида енгил ат­ле­тика бўйича па­ра­лимпиячилар ўр­та­си­да ўтка­зил­ган жа­ҳон чем­пио­­на­тида спорт­чи­лари­миз му­­­­ваф­­фа­қият­ли қат­­­­­на­шиб, учта ол­­тин ва тўрт­­­та ку­муш ме­дал­­ни қўлга ки­ри­тиш­ди.

Ғолиблар ора­си­да тажри­ба­ли спорт­­чи, карма­на­лик атлет Ҳусниддин Норбе­ков­нинг бор­ли­ги биз учун фахр. Па­ралим­пиячимиз мазкур мусо­бақада диск отиш баҳс­ларида ол­­тин, яд­ро улоқтиришда эса ку­муш ме­дални қўлга киритди.

Лондондан зафар қучиб қайт­ган вилоятдошимиз ҳамда унинг му­­раббийи И. Шишковларни ви­­лоят ҳокимлигида тантанали табриклаш маросими бўлиб ўт­ди. Унда мутасадди ташки­лот­лар  вакиллари, спортчи ёшлар иш­тирок этди. Вилоят ҳокими К. Турсунов, НКМК давлат кор­хо­на­си бош директори Қ. Сана­қу­­лов барчани ушбу ғалаба би­лан қутларкан, мазкур ютуқ энг улуғ, энг азиз байрам —  яқин­ла­­шиб келаётган Мустақиллик айё­мига муносиб туҳ­фа экан­лигини таъ­кидлаб ўтишди. Шу­нингдек, тадбирда Ўз­бекистон Рес­публи­каси Президенти то­мо­­­нидан яқинда қабул қилинган "Нуфузли хал­қаро спорт мусо­ба­қаларида юксак на­ти­жаларга эришган Ўз­бекистон спорт­чи­ла­ри­ни жамоат ва спорт иш­­ла­ри­­­га кенг жалб этиш ҳамда спорт­­чи­ларни ва уларнинг тре­нерларини рағбат­лантириш тўғрисида"ги қарори хусусида сўз борди.

Якунда тадбир қаҳра­монла­ри­га қимматбаҳо совғалар ва та­ша­ккурномалар тақдим этилди.

Озод МУСТАФОЕВ.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5927