Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.
2015 йил 9 майда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан фашизм устидан қозонилган Ғалабага бебаҳо ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини муносиб равишда ва иззат-икром билан шарафлаш мақсадида “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди. 
Ушбу медал билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланган, шу жумладан, меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланадилар.

Кўрилганлар сони: 6693