Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури ушбу маҳаллада ҳам амалга оширилди. Дастур доирасида жами 13,2 миллиард сўмга 4-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланди, 125 ўринли 32-сонли мактабгача таълим ташкилоти, маҳалла биноси ва намунавий лойиҳалар асосида 10 та уй-жой қурилди;

12 миллиард сўм маблағ эвазига маҳалла ички йўлларининг 19 километри асфальтлаштирилди, 17 километрига шағал ётқизилди, 4775 метр пиёдалар йўлаги қурилиб, 184 та кўча ёритгичлари ўрнатилди ҳамда аҳолини узлуксиз равишда ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 4,8 миллиард сўм маблағ ҳисобига 16 км. ичимлик суви қувурлари тортилди.

Электр таъминоти борасида электр узатиш тармоқларининг 5,6 километри янгидан қурилди, 6,8 километри реконструкция қилинди ва 6,5 километрида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шунингдек, 4 та янги трансформатор ўрнатилиб, яна 5 та трансформатор мукаммал таъмирланди.

Қизилтепа туманидаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотининг очилиши билан бошланган бугунги тантаналар узоқ давом этди. Замонавий ва бежирим болажонларимиз учун барча имкониятлар яратилган ушбу масканнинг очилишида сўзга чиққанлар энг аввало Ғойибоннинг кеча ва бугунига тўхталиб, айни кунда бу манзилнинг таниб бўлмас даражада кўркам бўлгани, бу борада олиб борилган ишлар ҳақида тўхталишди.

Шундан сўнг маҳалланинг янги биноси томон йўл олинди. Шундоққина, МТТ ёнида жойлашган бу бино ҳам ҳашаматли ва кўркам: қараб кўзингиз қувнайди. Бундан ташқари, маҳалла тадбиркорларидан бири бўлмиш Юсуф Сафаровнинг ўз маблағи ҳисобидан бунёд этилган “Юсуф ота” мажмуасининг очилиши ҳам шу кунги тадбирларга уланиб кетди. Мажмуа таркибида савдо дўкони, нуронийлар чойхонаси ва мини футбол майдончаси ҳам борлиги барчани бирдек қувонтирди. Хуллас, бугун Ғойибонда байрам, ажойиб ва унутилмас кун. Йўлингиз тушса гўзал ва обод масканга айланган Ғойибонга ҳам албатта кириб ўтинг.

 

Кўрилганлар сони: 3265