Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида анъанавий тарзда “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг сентябь-октябрь ойларида “Йилнинг энг яхши шифокори” танловининг туман (шаҳар) ҳамда вилоят босқичи ташкил этилиб, вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 27 нафар малакали шифокорлар танловнинг Республика босқичида фаол иштирок этиб, қуйидаги фахрли ўринларни қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Конимех туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - Имамқулов Бахтиёр Акрамович;

-         “Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Навоий вилоят перинатал маркази акушер-гинекологи - Ражабова Дилфуза Мусаевна;

-         Йилнингэнгяхши инфекционисти” номинацияси бўйича:

1-ўрин: Вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси врачи -Хайитмуродова Зарифа Ўроқовна:

-         “Йилнинг энг яхши педиатри” номинацияси бўйича:

2-ўрин: Кармана туман тиббиёт бирлашмаси врач педиатри - Эргашева Манзура Кобиловна;

-         “Йилнинг энг яхши неонатологи” номинацияси бўйича:

2-ўрин: Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси врач неонатологи - Салоева Мухаббат Турсуновна;

-         “Йилнинг энг яхши кардиологи” номинацияси бўйича:

2-ўрин: Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси врач кардиологи - Набиева Баҳора Шоимовна;

-         Йилнингэнгяхши анестезиолог-реаниматологи” номинацияси бўйича:

2-ўрин: РШТЁИМ Навоий вилоят филиали врач анестезиологи - Рахманов Баходир Азатович;

Йилнингэнгяхшиинструментал-диагностика шифокориноминацияси бўйича:

2-ўрин: Нурота туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси ЭКГ шифокори - Рустамов Завқиддин Бахриддинович;

-         “Йилнинг энг яхши неврологи” номинацияси бўйича:

2-ўрин: Кармана туман тиббиёт бирлашмаси врач неврологи - Пармонов Ойбек Худойбердиевич;

-         “Йилнинг энг яхши наркологи” номинацияси бўйича:

2-ўрин: Навоий вилоят наркология диспансери врач наркологи - Соатов Мирали Жахонович;

“Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам шифокори” номинацияси бўйича:

3-ўрин: Кармана туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам шифокори - Рўзимуродова Махлиё Бахриддиновна;

-         Йилнингэнгяхши умумий амалиёт шифокори” номинацияси бўйича:

3-ўрин: Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори -  Сиддиқова Гулзода Саттаровна;

“Йилнинг энг яхши урологи” номинацияси бўйича:

3-ўрин: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази уролог врачи -  Маликов Амриддин Жахонгировичлар қўлга киритди.

Кўрилганлар сони: 4041