Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   Навоий шаҳри марказидаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи узра таралган куй-қўшиқлар, лапарлар, болажонларнинг шодон кулгулари барчани Наврўз сайлига чорлади.

   Фольклор-этрнографик жамоаларнинг чиқишлари, кураш мусобақалари, миллий ўйинлар каттаю-кичикка бирдек қувонч улашди. Дошқозонларда қайнаган сумалак қалбларга баҳорий илиқлик олиб кирган бўлса,  дастурхонларга миллий таомларимиздан ҳалим ва ош тортилиши халқимизга хос бўлган саховат, меҳр-мурувватнинг амалий ифодаси бўлди.

   — Янгиланиш ва яшариш айёми, меҳр-оқибат, эзгулик, яратувчанлик ва гўзаллик рамзи, миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган Наврўзи олам вилоятимизда ҳам юқори савияда нишонланди. Шу кунларда Наврўзи олам завқи, шукуҳи хонадонлар, оила, яқинлар даврасига сиғмайди. Айём шодиёналари уйимиздан кўчага, хиёбонларга кўчган. Юртдошларимиз халқ сайилларига ошиқмоқда, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Салима Умарова.

   Наврўзи олам муносабати билан юртдошларимиз қиёфасидаги баҳорий кайфият, шоду хуррамлик табиат билан уйғунлашганга ўхшайди. Айниқса, кураш, арқон тортиш каби миллий спорт ўйинлари кўнгилларни яйратди. Шунингдек, миллий таомлар ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси халқимизнинг маънавияти юксак, маданияти улуғворлигидан далолатдир.

    Наврўз сайиллари вилоятимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла,қишлоқларида  ўзига хос анъана ва урф-одатларни қамраб олган ҳолда давом этди.

 

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 5391