Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Япониянинг “Itochu Corporation” корпорацияси вакиллари “Навоийуран” давлат корхонасига ташриф буюришди.
Учрашувда “Навоийуран” давлат корхонаси бош директори Ж.Ҳасанов корхонада чиқарилаётган табиий уран сифати юқорилиги ва ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб бораётганлиги таъкидлаб, “Itochu Corporation” корпорацияси ўзаро манфаатли ҳамкорлик 2006 йилдан буён давом этиб келаётганини олқишлади.
“Itochu Corporation” корпорациясининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Имаизуми Тору уч йил давомида Ўзбекистондаги фаолияти давомида ўзаро ҳамкорлик самарали бўлганлигини таъкидлади ва ваколатхона раҳбари лавозимида иш бошлаган Накаяма Шотарони таништирди.
Ўз навбатида, Накаяма Шотаро “Itochu Corporation” ва “Навоийуран” ДК билан келгусида ҳам ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар давом эттирилишини билдирди.
Мулоқот чоғида “Навоийуран” ДКда ишлаб чиқарилаётган нодир метал – Рений ҳақида маълумот берилиб, ушбу маҳсулот экспорти борасида ҳамкорлик қилиш таклиф қилинди.

Кўрилганлар сони: 1737