Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Япониялик олимлар саратонни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи янги услубни ишлаб чиқишди. Газета.ru хабарига кўра, мазкур услуб ёрдамида шикастланган ҳужайралар бор-йўқлигини бир томчи қон ёрдамида 3 дақиқада аниқлаш мумкин.
Сева университети ҳузуридаги касалхона ва юқори аниқликдаги тиббий таҳлиллар соҳасида тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган MYTECH компанияси мутахассислари янги услуб устида 2013 йилдан бери ишлаб келаётган эди.
Бу услуб бўйича махсус металл пластинага беморнинг қони қўйилади. Шундан сўнг унга ультрабинафша нурлар ёрдамида таъсир кўрсатилади. Пластинани тайёрлашда ишлатилган металлнинг ўзига хослиги сабаб, саратон билан зарарланган қон ҳужайралари нур таратишни бошлайди.
Бу ҳолат ДНК молекуласи таркибий қисмларидан бири ҳисобланган нуклеосомаларда касаллик таъсири остида рўй берган ўзгаришлар сабаб амалга ошади. Соғлом одамларнинг қонига шундай таъсир кўрсатилса, ҳеч қандай реакция кузатилмоқда.
Тадқиқотларда жами 20 киши иштирок этган бўлиб, таҳлиллар ҳар сафар аниқ ва тўғри натижани кўрсатди.

Кўрилганлар сони: 7283