Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳар бир инсоннинг илҳомбахш машғулоти бўлади. Мақоламнинг қаҳрамонлари — мусиқани жон-дилидан севадиган болалар. "Фарҳод" маданият саройи "Тарона" ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестри Навоий шаҳри маданий ҳаётининг асосий бўғин­ларидан биридир. Вилоятимиздаги бирорта байрамона тадбир бу жамоанинг иштирокисиз ўтмаслиги ажабланарли эмас.

Оркестр ўз фаолияти да­во­мида иштирокчи­ларига билим ва кўник­малар олиш учун ижодий лаборатория бўлиб­гина қолмай, уларнинг про­фессионал даражада ри­вожланиш, ижодий таж­ри­балар ўт­казиш ва би­рор янгилик яратиш им­конини ҳам берди. Бу­гун­ги кунда оркестр раҳ­бари Гулму­род Жў­раев шогирдла­рининг кўпчи­лиги Ўзбе­кистон Дав­лат консерва­тория­сида ўқи­шади, ёши кат­талари эса ўзларини пе­дагог си­фатида намо­ён қилиш­га улгуришди, баъзила­ри мамлакати­миз­да та­нилишган. Айни шундай гапни "Фарҳод" ма­да­ният са­ройининг бошқа бадиий жамоалари ҳа­қи­да ҳам айтиш мумкин. Бу мада­ният маскани фахр-иф­ти­хор рам­зи ва ўз-ўзи­ни ри­вожланти­риш­нинг асл таянч нуқтаси ҳисоб­ла­нади.

Ҳар йили оркестр тур­ли ёшдаги ва касбдаги  янги иш­тирокчилар би­лан тўлди­рилади. Бу ер­га нота савод­хонлигига эга бўлмаганлар ҳам келиб, ўзларининг ти­ришқоқлиги ва меҳнат­се­­варлиги орқали му­ваф­фа­қиятларга эриш­моқдалар.

— Энг асосийси, муси­қага интилиш, уни се­виш, — дей­ди жамоа раҳ­бари Г. Жў­раев. — Ма­на, "Таро­на"нинг ташкил топга­нига ҳам 18 йил тўлди. Шу давр ичи­да ишти­рок­­чилар тарки­би бир неча марта ал­маш­ган. Ёшлар улғайиб, камол топиш­моқ­да. Ҳам­ма ишни бо­шидан бош­лашга тўғри келади. Янги келган­ларга улар­дан олдинги­лар моҳир­лик билан ижро этган асарларни ўргатиш ке­рак бўла­ди. Шогирдла­рим­нинг ютуқ­ларидан қувонаман ва улар билан фахрлана­ман. Бола­лар­нинг мин­нат­дорликка тўла кўзла­рини кўриш — бу жуда катта бахт. Чунки сен уларга ўз бор­лиғингнинг бир қисми­ни бахшида этиб, юқо­ри марралар­ни эгал­лаш­­ларига ёр­дам бер­ган­­сан. Менинг ижодий ҳаё­тимда усто­зим Владимир Феденев катта роль ўйнаган. Чун­ки, ана шу киши "Сказ" студияси қошида халқ чолғу асбоблари оркес­три­ни яратишни так­лиф қилганди. "Фарҳод" маданият саройи ди­рек­­тори Николай Сысо­ев бу ғояни қўллаб-қув­ватла­ди, Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарияти ке­ракли му­сиқа асбоблари сотиб олишга кўмаклашди. Жамоамиз кундан-кунга ул­ғайиб ва ижодий жи­ҳатдан мустаҳкамланиб бормоқда. Республика ва халқаро танлов­ларда ўзи­ни кўрсата бил­ди. Ека­те­ринбургда ўт­ка­зилган ХIII халқаро "Зем­ля — наш общий дом" ("Ер — умумий уйимиз") бола­лар ижодиёти фес­­ти­ва­лида "Таро­на" би­ринчи ўрин­ни эгал­лади. 2007 йил­да жамоа­миз Ўзбекистон Респуб­ли­касида энг яхши ҳа­васкорлик ор­кес­три деб тан олинди. 2009 йилда унга фахрли "халқ ор­кестри" унвони берил­ди.

Жамоанинг ижодий фао­лияти ранг-баранг услуб ва жанр йўналиш­ларига бой. Бугун унинг репертуарида элликка яқин ўзбек ва чет эл мум­тоз  асарлари ҳамда за­монавий мусиқа намуна­ла­ри ҳам бор. Дунёнинг муси­қа дурдоналари ўз­бек халқ чолғу асбоб­ла­ридан чиқиб келаётган ўзига хос шарқо­на то­вуш­да жаранглайди. Ҳар бир асбоб ўз аҳамия­тига эга. Масалан, дуторда иккита тор бор, аммо шу­лар оҳанг­­­­ни бойитишга қо­дир.

Яқинда оркестр маш­ҳур опера қўшиқчиси Муяссар Раззоқовага жў­ровозлик қилди. Хо­нанда "Тарона" ҳа­қида шундай деди:

— Оркестр билан қў­шиқ ижро этишдан мен жуда мамнунман ва ҳа­васкор жамоа­нинг про­фес­сионал да­ражага кў­тарилганига қойил қол­дим.

Жамоа иштирокчила­ри доимий изланишда. Бу улар учун оддий бир қизиқиш эмас, ҳаёти­нинг бир қисми. Албат­та, бунда раҳба­р ва чолғу­чи­лар­­нинг хизмат­лари катта. Бун­дай иқти­дорли ёш­лар­нинг гўзал ижод­ла­ридан тинг­лов­чилар миннат­дор.

Фарангиз САЛОХОЖАЕВА.

Кўрилганлар сони: 7446