Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Айни пайтда янги иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш масаласидаги ҳар бир ташаббусларда бугунги давр энг илғор кишиларининг янгича дунёқараши ҳам ўз аксини топмоқда.

Тобора кўркамлашиб бораётган ви­лоя­тимиз ҳудудларига замонавий тех­нология ёки бирор иш тажрибасини олиб кириб, ишлаб чиқаришнинг йўлга қў­­йилаётганига одамларимиз тафак­ку­ри­даги юксалиш, деб ҳам баҳо бериши­миз мумкин.

Зарафшон шаҳрида бу борада олиб бо­рилаётган ишлар ҳам алоҳида эъ­ти­рофга лойиқ. "Зарафшон овози" МЧЖ то­монидан яқиндагина Жанубий Корея давлатидан кўтарма кран, бетон қориш, шлакоблок ишлаб чиқариш агрегатлари келтирилди. 1 миллиард сўмдан ортиқ маб­лағ сарфланган мазкур ишлар на­тижасида ишламай турган объект ўрни­га қурилиш материаллари ишлаб чиқа­ра­диган завод фаолияти йўлга қўйилди.

— 1 ойдан буён тажриба-синов та­ри­қасида темир-бетон маҳсулотлари иш­лаб чиқараяпмиз, — дейди биз билан суҳ­­батда участка бошлиғи Шавкат Юсу­пов. — Ҳозирда 10 нафар ходим иш­ла­япти. Тез орада тўлиқ қувватда иш бош­ла­сак, 60 киши иш билан таъминла­на­ди. Кунига 500 дона шлакоблок, 60 дона ФС блок, 30 дона плита ишлаб чи­қа­риш қувватига эга. Ҳозирда маҳсу­лот­ла­ри­мизни шаҳримиздаги қурилиш объект­лари­га буюртма асосида етказиб бе­раяпмиз.

Корхона мутасаддиси бизни келгу­си­да амалга ошириладиган ишлар би­лан таништирар экан, завод ҳудудидаги таъ­мирталаб ҳолатдаги бинолар ўрнига ишчилар учун ошхона, ётоқхона, офис бинолари қурилиши режалаштирил­ган­­лигини таъкидлаб ўтди.

"Орианна ярнс текстил" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг Зарафшон шаҳ­рида фаолият юритаётганига 1,5 йил­дан ошди. Акрил толали ип ишлаб чи­қа­ришга ихтисослашган мазкур субъ­ектда ойига 54 тонна калава ип тайёр­ланади. 150 нафардан ортиқ ишчи-хо­дим фао­лият юритаётган корхонанинг акса­рияти ёш мутахассислар — коллеж би­тирув­чилари. Корхона хомашёси Тур­кия дав­ла­тидан келтирилаётган бўл­са, тайёр маҳ­сулот асосан ички  бо­зорга со­тилмоқда.

— Келгусида жемпер ишлаб чиқа­риш­ни йўлга қўймоқчимиз, — дейди МЧЖ раҳ­­бари Баҳодир Тўлаганов. — Бунинг учун 600-800 минг долларлик хориж тех­нологиясини келтирамиз. Қўшимча иш ўринлари яратилади. Лойиҳани амалга оши­­­риш учун банкдан кредит олишни ре­­жалаштирганмиз. Йил якунига қадар бу борадаги ишлар ниҳоясига еткази­ли­ши белгиланган.

Корхонадаги иш жараёнларини кўз­дан кечирарканмиз, ип йи­гирув машина­ларини маҳо­рат билан бошқараётган иш­­­чилар билан суҳбатда бўлдик. 

— Бухоро муҳандислик тех­нология инс­титутини битириб, шу ерда фаолия­тимни бошлаганман, — дей­ди лаборант Но­дира Меҳ­монова. — Аввалига ишлаб чиқариш жараёнини пухта ўр­ганиб ол­дик, инс­титутда олган билим­ларим ама­лиёт жараёнида асқотди. Ке­йин­ча­лик даст­гоҳларни бош­қа­ришни 20 на­­фар­дан ортиқ янги ходим­га ҳам ўр­гат­­дим. Корхонамизда ишчи­ларга бепул туш­лик ҳамда улар­нинг келиб-кетишлари учун автобус қат­нови йўлга қў­йил­­ганлиги барчани хуш­нуд этмоқда.

"Қизилқум текстил" МЧЖнинг ша­ҳар­даги бўш ётган бино ўрнида ишлаб чи­қаришни ташкил этганига ҳам 1 йил тўл­­­ди. Полипропилен қоплар ишлаб чи­қа­ришга ихтисослашган мазкур корхо­на­да ҳозирда 35 нафар ишчи меҳнат қил­моқда. Ҳар ойда 400 минг дона маҳ­сулот ишлаб чиқараётган субъект то­варлари асосан Қозоғистон давла­тига экспорт қи­линмоқда. Ушбу корхона ҳам янги ло­йиҳалар устида иш олиб бор­моқ­да. Яқинда МЧЖ негизида целлофан пакет ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳам корхона тараққиётида бугунги кун­да ўзи­га хос муҳим омил бўлмоқда. Ай­ниқ­са, эндиликда шаҳардаги савдо шо­хоб­ча­ларида целлофан пакетларга бўл­ган талаб маҳаллий арзон ҳамда сифат­ли маҳ­­сулот эвазига қондирилаётгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. 

Умуман олганда, Зарафшон шаҳри­да­ги йирик кичик бизнес субъектларида олиб борилаётган ҳар бир лойиҳалар нафақат бозор талаблари асосида амал­­­­­га оширилмоқда, балки бунда тад­биркорларимизнинг янгича дунёқа­ра­ши ҳам намоён бўлаяпти. Албатта, им­коният бор жойда изланиш бўлади. Юр­тимизда ишбилармонлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ана шун­дай самарани туҳфа этмоқда.

О. ШУКУРОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6057