Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан давлат ва жамият бошқарувига ёш кадрларни кенгроқ жалб этиш, уларни келгусида масъул раҳбарлик лавозимларига тарбиялаб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида ёшларнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётгани юксак таҳсинга сазовордир.

Бугун амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот, ҳар бир саъй-ҳаракат замирида навқирон авлод манфаатини таъминлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ташаббус ва янги ғояларини қўллаб-қувватлаш ва истеъдодини юзага чиқариш мақсади мужассам.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари ҳар бир ташаббус, ҳар бир маъруза ва йиғилишлардаги нутқида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратади.

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Талабалар ва ёшлар” форумида Президентимиз томонидан ёш авлод манфаати юзасидан бир қатор масалалар, хусусан, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантириш ташаббуси илгари сурилди.

Бугун ушбу ташаббус умумхалқ ҳаракатига айланиб, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида бўлгани каби вилоятимизда ҳам ана шундай шижоатли ёшлардан иборат “Келажак лидерлари” клуби ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида клубнинг 10 нафар аъзолари мансаб поғоналарида ўстиришга эришилди.

Клуб аъзоларидан 3 нафари “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимида иш фаолиятини олиб боришмоқда.

Қолаверса вилоятимизда янги авлод захира кадрларини шакллантиришда мақсадида Навоий давлат педагогика институтида “Ёш лидерлар клуби” фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Бугун фаол, ташаббускор, замонавий фикрлайдиган кўпчилик ёшларимизга ишонч билдирилиб, давлат фуқаролик хизматидаги бошқарув лавозимларга тайинланмоқда.

Бугун иқтидорли, шижоатли, ташкилотчи ва ташаббускор ёшлар орасидан танловлар орқали саралаб олинган 330 нафар ёшлар вилоятимиздаги маҳаллаларда ёшлар етакчилари сифатида самарали меҳнат қилиб келишмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали, Ўзбекистон ёшлар агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, Навоий давлат педагогика институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва Навоий вилояти “Келажак лидерлари” клуби томонидан Навоий давлат педагогика институти катта фаоллар залида интеллектуал, салоҳиятли, креатив лидер ёшлар ва иқтидорли талабалар учун “Янги Ўзбекистоннинг – зaмонaвий лидерлaри” мавзусида иқтидорли ёшлар илмий конференцияси ўтказилди.

Мамлакатимизда “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси” ишлаб чиқилмоқда.

Анжуманда сўзга чиққанлар, конференцияда ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир фикр, таклифлар албатта мазкур ҳужжатни янада такомиллаштириш учун муҳим аҳамиятга эгалиги тўғрисида ўз фикр - мулоҳазаларини билдиришди.

Ёшлар томонидан тақдим этилган мақолалар муҳокама этилиб, таклиф ва тавиялари тингланди.

Конференцияда ўз мақолалари билан фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан Сертификатлар билан тақдирланди.

 

Кўрилганлар сони: 1632