Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун мамлакатимиз бўйлаб ҳар бир маҳаллада “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан бугунги тадбир Навоий шаҳридаги “Ватан” МФЙда истиқомат қилувчи юртдошларимиз учун бағишланган бўлиб, Навоий вилоятидаги илк наъмунали тадбир сифатида ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Республикадан бириктирилган таниқли олим-у, шоирлар, иқтидорли ва ташаббускор ёшлар, санъаткорлар, спортчилар ҳамда вилоятимиз ва Навоий шаҳрининг “Ватан” МФЙ фаоллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Алишер Навоий ҳайкали пойгига гуллар қуйилди. Лойиҳа доирасида спорт мусобақалари, расмлар, ҳунармандчилик намуналари ва робототехника йўналишида кўргазмалар намойиш қилинди.

 Шунингдек, янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги туб ислоҳотларга бағишланган маърифий маърузалар билан бир қаторда, маданий тадбирлар, турли викториналар ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз билими ва малакаси билан қўшаётган ҳиссаси, ўзи ва атрофидагиларни иш билан бандлигини таъминлашдаги муносиб ўрнини инобатга олиб,  Навоий шаҳридаги  “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғинининг бир гуруҳ фаоллари Г.Юсупова, Ж.Муҳаммадиев, Х.Қиличева сектор раҳбарининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

 “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тадбир вилоятнинг  ҳар бир маҳалласида ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

Кўрилганлар сони: 458