Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва раҳнамолиги остида мам-лакатимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

  Хусусан, Навоий вилоятида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари бу каби эзгу ва хайрли тадбирларнинг бардавом эканлигидан далолат беради.

Эътироф этиш жоизки, тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимизнинг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг қарорига асосан Навоий шаҳрининг 18-кичик туманида асосан қиймати 25,5 миллиард сўм бўлган 210 хонадонли 5 та 7 қаватли турар-жой бино­ларининг фойдаланишга топширилганлиги аҳоли учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

  Бевосита Юртбошимизнинг ташаббуслари асосида замонавий ва юксак архитектура намуналарини ўзида мужассам этган мазкур турар-жой биноларида аҳоли учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилган. Хусусан, турар-жой бинолари атрофида қадр кўтарган болалар майдончалари кичкинтойларни янада хурсанд қилиб юборди.

   Навоий кон металлургия комбинатига қарашли қурилиш ташкилотида меҳнат қилиб келаётган Илҳом Мелихолов турмуш ўртоғи Ойсулув Усмонова билан 17 йилдан буён 2 хонали ётоқхонада яшаб келаётган эди. Бугун улар ҳам янги турар-жой биносидан 3 хонали квартиранинг калитини олишди. Бу эса хонадон соҳибларини қувончига-қувонч қўшди.

— Тўрт нафар фарзандим бор. Улар билан ётоқхонада бирга яшаб, анча қийналардик. Бугун янги уй калитини қўлимга олар эканман, қувончим ичимга сиғмади. Янги уйларнинг имтиёзли кредит асосида 15 йил муддатга берилгани биз учун жуда қулай бўлди. Уйда хонадон бекалари учун барча шароитлар яратилган. Келгуси йил шу янги уйга ўғлимни тўй қилиб, келин тушириш ниятидамиз. Биз шундай имкониятларни яратиб берган Президентимиздан чексиз мннатдормиз, — дейди янги уй соҳибаси Ойсулув Усмонова.

Шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш дастурига асосан 2018-2020 йилларда Навоий шаҳрида яна 1008 хо­надонли 22 та уй қурилиши белгилан-ганлиги бундай хайрли ва бунёдкорлик ишларнинг салмоғи нақадар кенглигидан далолат беради.

Бундан ташқари, Навоий шаҳрида ху­сусий тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 126 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 35 та, 1 минг 548 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилаётгани эса аҳолининг уй-жой билан боғ­лиқ эҳтиёжларини қондиришга хизмат қи­лаяпти.

Жорий йил давомида вилоятда қиш­лоқ жойларда арзон ва қулай бўлган 1355 та уй-жой­лар қад кўтармоқда. Қолаверса, раҳбар ходимлар учун 60 та, профилактика инспекторлари учун 209 та, ҳарбий соҳа вакилларига 84 та, Ёшлар иттифоқи фаоллари учун эса 64 хонадонли уй-жойларнинг бунёд этилаётгани ижтимоий соҳага қаратилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

Бу каби эзгу тадбирлар халқимизнинг турмуши фаровон бўлиб бахтли ҳаёт кечиришига мустаҳкам кафолати бўлмоқда.

Отабек АСЛОНОВ.

 

 

Кўрилганлар сони: 5639