Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

25 йилдан ортиқ тарихий фаолиятга эга бўлган «Zarafshan Golden group» компанияси бугунги кунда кўплаб йўналишларда фаолият юритадиган кўп тармоқли компаниялар сирасига киради. Компания таркибида 20 дан ортиқ корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Қурилиш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, меҳмонхона ва ресторан хизматлари, иссиқхона ва боғдорчилик, чорвачилик ҳамда текстиль йўналишларида 2000 га яқин ишчи ходимлар меҳнат қилишмоқда.

 

Компаниянинг асосий фаолиятларидан бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қурилишида компания томонидан 2019 йилда 500 та хонадондан иборат турар-жой мажмуалари, 2020 йилда эса жами 800 дан ортиқ хонадондан иборат турар-жой бинолари қуриб фойдаланишга топширилди. Компания               2021 йилда 650 дан ортиқ хонадондан иборат турар-жой бинолари қуриб фойдаланишга топширилиш арафасида.

 

Бугун эса компания томонидан Навоий шаҳрида бунёд этилган архитектура ва шаҳарсозлик талабларига мос келувчи, 100 дан ортиқ оиланинг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, бинонинг 6-7 қаватларида жойлашган 8 та пентхаусдан иборат янги, замонавий турар-жой мажмуаси фойдаланишга топширилди.

 

 

Компания фаолияти давомида анъанага айланган хайрия тадбирларидан яна бири шаҳримизда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб қувватлаш мақсадида компания томонидан 10 та фуқарога микро тўлқинли печ, 2 та ногиронлик аравачаси ва компанияда ишлаб, боқувчисини йўқотган ёлғиз оналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 та она бола қўй бепул тарқатилди.

 

 

Шунингдек, ушбу бино шаҳарнинг энг қулай жойида жойлашганлигидир. Бизнес марказ ҳамда оилавий поликлиника, “Президент мактаби”, меҳмонхона, ресторан, соғломлаштириш марказлари, кўнгил очар боғлар ва кўлнинг яқин жойлашганлиги яна бир муҳим жихатидир.

 

Кўрилганлар сони: 0