Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Янги уфқлар

03.08.2015 16:26:28


Юртимиз мустақилликка эришгач, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Бунинг натижасида ишбилармон ки­ши­лар учун янги уфқлар очил­ди. Мамлакатимиз иқ­­ти­­содини мустаҳ­кам­лашга пухта замин яра­тилди. Соҳага бўлган эътибор туфайли, ту­ма­нимизда қанчадан-қанча тадбиркорлик субъ­ектлари ўз фаолиятларини қонун дои­расида, эмин-эркин юритишмоқда. Қо­нунга итоаткор тадбиркор давлат ҳи­моясида экан­лигини, биз, тадбиркорлар чуқур ҳис этамиз. Тумани­мизда, жумладан, бизнинг "Тош­работ" қўр­ғонида қис­қа фурсатда бир-биридан кўр­кам намунали уй-жойлар, қишлоқ врачлик пункт­лари, савдо, маи­ший, сер­вис хизмати кўр­са­тиш шохобчалари қу­риб ишга туши­рилди. Бу­нёд­корлик ишларига тад­бир­корлар ҳам ўз ҳо­мийлик ёрдамини кўр­са­тиш­ди. Буларнинг барчаси истиқ­лол ша­­ро­фа­ти­дан­дир. Озод ва ёруғ кун­лар учун ди­лимиз ва тилимиз­дан шук­рона тушмайди. Жамият таян­­чига ай­ла­ниб бо­раёт­ган мулк­дорларга дав­латимиз беқиёс ғам­хўрлик кўр­сат­моқда. Бу ишончни оқ­­лаш биз учун ша­­рафдир.

Самандар МУҲАММЕДОВ,

"Умид-2000" савдо ишлаб чиқариш фирмаси раҳбари.

Кўрилганлар сони: 7234