Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ билан мулоқотда унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ҳал этиш йўллари белгилаб олиниши аҳамиятлидир. Мутасадди раҳбарлар билан жойларда ташкил этилаётган учрашувлар шу жиҳатларни ўзида қамраб олган. Кармана туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида вилоят ҳокими Қобул Турсунов билан сайёр қабул ўтказилди. 

Унда Кармана туман ҳокими Фах­рид­дин Умаров, вилоят прокурори Шоҳруҳ Аминов, ИИБ бошлиғи Рустам Турсунов, Халқ қабулхонаси мудири Файзулла Қувондиқов ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда Ҳазора қишлоғи аҳолиси иштирок этди. Учрашувда вилоят ҳокими ўтган йили "Обод қишлоқ" дастури доира­си­да ҳудудда 45 миллиард сўм маблағ эвазига амалга оширилган бундай бунёдкорлик натижасида қишлоқнинг кўркам қиёфа касб этганини алоҳида таъкидлади. Аҳолининг ана шу кўркам­ликка ҳисса қўшиб, ўз хонадони, то­морқаси ободлигига эътибор қара­тиши, бу ҳам фаровонликка хизмат қилиши хусусида сўз юритилди.

Шундан сўнг аҳоли вакиллари ўзла­рининг ички йўлларни таъмирлаш, тад­биркорликни бошлаш, ер ажра­тиш, кредит ва бошқа масалалар бўйича муаммо ҳамда таклифларини билди­ришди. Ҳар бир мурожаат жо­йи­да ўр­га­нилиб, унинг ҳал этилиши доира­сида мутасаддиларга топшириқ бе­рилди. Жумладан, ҳазоралик Қаюм Сафаров янги сартарошхона қуриш учун ер ажрати­лиши ҳамда кредит олишда амалий ёрдам беришни сў­раб мурожаат қилди. Сайёр қабулда ёшларнинг масалалари ҳал этилиши бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

— Юртимизда тадбиркорларга катта имкониятлар яратиб бе­рил­ган, — дейди "Паҳлавон" ма­ҳал­ласида яшовчи М. Қулиев. — Мен ҳам иш­билармонлик билан шу­ғул­ланишни мақсад қилгандим. Бу­гунги қабулда ванна ишлаб чиқа­риш цехи қуришга ер майдони аж­ратилишини сўраб, мурожаат қил­дим. Менга аввало, бу фаолият бў­йича талаб ва так­лифни тўлиқ ўр­ганиб чи­қишим, мутахассис­ларнинг бизнес лойиҳамни ту­зишда ёрдам бериши ҳақида айтилди. Бу менга куч бағишлади. Кела­жак­да масъ­у­лиятни ҳис қилган ҳолда тад­бир­кор­ликни бошлашни ният қилдим. 

Қабулда "Деггарон" маҳалла­си­дан Шайхи ҳожи Мар­доновнинг қиш­лоқда яшаб ўтган ав­лиё, етук пир­лардан бири бўлган Мав­­лоно Ориф Дег­­­га­ро­ний зиё­рат­гоҳини яна­да обод қи­либ, уни мам­лака­тимизнинг сай­ёҳ­лик ха­ри­тасига ки­ри­тиш ҳақи­да­ги так­ли­фи ҳо­ким то­мо­­­нидан тў­лиқ қўллаб-қув­ватланди. Тадбирда мактаб ўқи­тув­чиси Д. Латипова таъ­лим дар­го­­ҳида ёшларга тари­хи­миз, азиз аждодлари­миз, алло­ма­ларимиз­нинг дунё илм-фани ва ди­нимизда тутган ўрни ҳақи­да чуқур билим бе­рилаёт­гани ҳақида гапирди. Мак­таб­нинг 9-синф ўқув­чи­си Дилноза Мансурова­нинг туман ҳокими та­шаббуси билан ўтказилган Кар­мана тарихи билим­дон­лари тан­ло­вида биринчи ўрин­ни қўлга ки­рит­гани эътироф этилди. Тадбир сўнги­да ишти­рок­чи­ларга ви­лоят ҳокими то­монидан туманнинг узоқ ва яқин ўтми­ши са­ҳифалари акс эт­ган "Кар­мана та­рихи" китоби сов­ға қилинди.

 

Зулфия БОБОЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

Кўрилганлар сони: 295