Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

– Қизлар, бу митти кийимчалардан ҳали кўп тикамиз, – деди Фаридахон кулиб. – Чақалоқлар тез катта бўлишади. Ўзи ишимни беғубор болажонларнинг кийимларини тикишдан бошлаганим жуда яхши бўлдида. Меҳнатимиз баракали, ишимиз унумли бўлади.
Қизлар гангур-гунгур суҳбат қуришиб, тикув машиналари ёрдамида бежирим кийимчалар тикишмоқда. Уларнинг шижоатию, тикув машиналарини маҳорат билан бошқараётганлигини кўриб, ҳавасингиз келади. Ўн нафар маҳаллий хотин-қизлар фаолият юритаётган “Farida-Aziz-plyus” хусусий корхонасида ҳар доимгидек иш қизғин. Яқиндагина иш фаолиятини бошлаган бу тадбиркорлик субъектининг тайёр маҳсулотлари сифати юқорилиги билан ўз харидорларига эга бўлмоқда.
– Жорий йилда банкдан олинган 48 миллион сўм кредит ёрдамида Хитой технологияси асосида ўнта замонавий тикув машинаси сотиб олдик, – дейди корхона раҳбари Нурхон Тўлаева. – Айни кунда 20 га яқин турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотлар буюртма асосида харидорларига етказилиши билан бир қаторда Навоий шаҳар “Савдо комплекси” очиқ акциядорлик жамияти савдо расталарида сотилаяпти. Келгусида тикув цехини янада кенгайтириб, маҳсулот турини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларни ташкил этиш ниятимиз бор.
Цехда қўли-қўлига тегмай ишлаётган Юлдуз Нажмиддинова тайёр бўлган маҳсулотларни авайлаб тахлар экан, шундай дейди: – Илгари уйда тикиш билан шуғулланар эдим. Корхонада иш бошлаганим мени янада чаққон бўлишга ундамоқда. Ҳамроҳларимдан янгидан-янги либослар бичимини ўрганиб, тажриба алмашиш орқали чеварлик сирларини мукаммал эгалламоқдаман.
Асосий хомашёни Тошкент вилоятининг “Kamron Teks” масъулияти чекланган жамиятидан олиб келаётган тикув цехида 15 кун ичида 7 миллионга яқин тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Маърифат ШАРИПОВА. 

Кўрилганлар сони: 0