Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 265 нафар эканлиги қайд этилмоқда.
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал 214 нафар бемор буткул соғайган.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — Навоий вилоятидан эканлиги бўйича маълумот берилди. Ушбу беморларнинг 3 нафари Зарафшон шаҳридан ҳамда яна 3 нафари Навоий шаҳридан эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг.
Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 3344