Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 179 нафар эканлиги қайд этилмоқда.

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал 96 нафар бемор буткул тузалиб, реабилитацияга жўнатилган эди.

Айни пайтда коронавирусга чалинган 83 нафар беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида ҳамда Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда.

Кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари — Навоий вилоятидан эканлиги бўйича маълумот берилди. Ушбу беморларнинг барчаси Зарафшон шаҳри фуқаролари эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 713