Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

 2030 йилга бориб мамлакатимизда йиллик электр энергия истеъмоли ҳажми бугунгидан деярли икки бараварга ошиши кутилмоқда. Бу эса мавжуд электр станцияларини модернизация қилиш, шартли ёқилғи сарфини камайтириш, замонавий технологияларга асосланган янги қувватларни ишга туширишни тақозо этади.

 Шу муносабат билан "Навоий иссиқлик электр станцияси" акциядорлик жамия­ти­да олиб борилаётган кенг кўламли исло­ҳотлар самарасида ҳудуддаги иқтисо­диёт, маиший-коммунал секторни электр қуввати билан таъминлаш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Станцияда 478 ме­га­ватт қувватга эга бўлган, замонавий тех­но­логияларга асосланган биринчи буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши нати­жасида 2013-2017 йилларда 2,3  миллиард куб метр атрофида табиий газ ёқилғиси иқ­тисод қилинди.

 Корхонада ўтган йил бошидан буён қув­вати 450 мегаватт бўлган буғ-газ қурил­маси лойиҳасининг иккинчи босқичи амал­га оширилмоқда. Бугунги кунда ик­кита бетон заводи, офислар, омборхона­лар, қурувчи ходимлар учун ошхона, дам олиш хоналари ва бошқа ёрдамчи бино­лар қурилиши тугалланди.

 — Шу кунларда қурилиш майдонида 870 ишчи, жумладан, 130 нафар чет эллик мутахассис иш олиб бормоқда, — дейди станция ахборот хизмати масъул ходими И. Ҳамроев. — Режа бўйича жо­рий йил охирига бориб ушбу қурилманинг газ тур­бинаси ишга ту­ширилади. 2019 йил­­нинг якунида эса  синов-созлаш иш­лари бош­ланиши кўзда тутилган.

 Таъкидлаб ўтиш керакки, корхона му­тахассислари томонидан навбатдаги учин­чи лойиҳа қурилишининг техник-иқ­тисодий ечимлари устида ҳам иш олиб бо­­рилмоқда. Бу станция жамоаси олдида турган вазифалар нечоғли юксак ва масъ­у­лиятли эканлигини кўрсатади.           

 Корхона раҳбарияти томонидан янги қурилмаларни ишлатишга асосан ёш мутахассислар жалб қилинаётганлиги эътиборга лойиқ. Бугунги кунда за­мо­навий технологияларга асосланган қу­рилмаларни ўзлаштириш борасида бой тажриба тўпланган. Нурчилар республика энерготизимидаги бошқа инвестиция ло­йиҳалари учун ҳам ходимлар тай­ёр­лашни ўз зиммасига олган. Бунинг учун станция базасида алоҳида ўқув маркази очиш мақсадида Япония халқаро ҳамкор­лик агентлиги билан бир­галикда иш олиб борилмоқда. Марказ бе­восита агентлик­нинг молиявий кў­магида ташкил этилади. Бугунга қадар янги таълим муассасаси ўқи­тувчилари бир неча маротаба чет элда малака оши­риб қайтишди.

 Бир сўз билан айтганда, юртимизда энер­готизимнинг тубдан янгиланиши мам­­лакатимизнинг жадал тараққиётида муҳим замин яратади. Бу омил, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда энер­ге­тика соҳасида етакчи давлатга айла­ни­ш­ини таъминлайди.

Кўрилганлар сони: 5812