Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманида гимнастика турларига ихтисослашган вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг замонавий гимнастика зали ёш спортчилар ихтиёрига топширилди.

Юртбошимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлан­тириш, улғайиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом этиб тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда спортнинг гимнасти­ка тури ёшлар ўртасида то­бора оммалашиб бормоқда. Пировардида, замонавий ва қулай спорт иншоотлари барпо этиш кўлами ҳам кенгаймоқда.

— 308 миллион сўм маблағ эвазига тубдан реконструкция қилинган спорт иншооти кар­маналик ёш спортчиларга кенг имкониятлар яратди, — дейди Ўзбекистон Гимнастика феде­рацияси Навоий вилояти бў­ли­ми ижрочи директори Шаҳло Нарзиева. — 120 нафар боланинг машғулотлар ўташи учун мўлжалланган масканда барча шароитлар яратилди. Иситиш тизими ва канализа­ция тармоқлари мукаммал таъ­мирланди. Тиббиёт хонаси дои­мий шай ҳолатга келтирилди.

Эндиликда спорт муассаса­сида аёллар спортини ривож­лантириш мақсадида фитнес клуб ва аэробика тўгараклари ташкил этиш режалашти­рил­моқда. Малакали мураббийлар машғулотларни юқори са­вия­да ташкил этишга алоҳида аҳа­мият қаратмоқда.

Кўрилганлар сони: 7108