Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда мамлакатимизда 7 мингдан зиёд нодир тарихий ёдгорликлар ва муҳташам, бетакрор архитектура намуналари мавжуд. Она диёримизнинг сўлим қўриқхоналари ва миллий боғлари унинг бой ва ранг-баранг табиати дурдоналаридир. Юртимизда миллий маданият, санъат ва ҳунармандчиликнинг кўп асрлик анъаналари сайёҳларни доимо қизиқтириб келган. Жаннатмакон, гўзал диёримизнинг кўплаб ҳудудлари экотуризм учун жуда қулай ва ўзига хосдир.

Президентимизнинг 2016 йил 2 декабр­даги "Ўзбекистон Республикасининг ту­ризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғриси­да"ги Фармони соҳани ислоҳ этишда ян­ги босқичларни бошлаб берди. Қола­вер­са, Юртбошимизнинг вилоятимизга таш­риф­и давомида белгилаб берган вази­фалар кўламида туризм ва экотуризмни ривожлан­ти­ришга алоҳида эътибор қара­тилган. Ушбу исло­ҳотларнинг бажарили­ши юзасидан Ўзбе­кистон Республикаси Туризмни ривожлан­тириш давлат қўмита­сининг Навоий вило­яти ваколатли вакили Фарҳод Эрназаров билан суҳбатлашдик.

— Фарҳод ака, Ўзбекистон Рес­­пуб­ликаси Президенти Ш. Мирзиёев­­­нинг 2017 йил 28 март куни На­воий ви­лоятига ташрифи давомида берил­ган топшириқлари ва кенгайти­рилган тарз­да ўтказилган мажлис баёни­нинг иж­ро­сини таъминлаш бў­йича вилояти­мизда қандай ишлар амалга оширил­моқда?

— Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифида туризмни ривожлантириш бо­ра­сида аниқ, манзилли топшириқларни белгилаб берди. Бу борада кўзга кўри­нарли иш­­лар олиб борилмоқда. Хусусан, Ту­ризм­ни ри­вожлантириш давлат қўми­таси Навоий вилоят ваколатли вакили томо­нидан видео­роликлар ишлаб чиқилган бўлиб, унда вилоятимиздаги тарихий оби­далар, дам олиш масканлари ёритил­ган. Роликлар ОАВ, шунингдек, республи­ка­даги Туризм­ни ривожлантириш давлат қўмита­си ор­қали барча элчихоналарга еткази­либ, сайёҳларни жалб қилиш бў­йича иш­лар олиб борилаяпти. Туризм тар­ғиботи бўйи­ча лав­ҳалар Навоий шаҳри­да­ги рек­ла­ма табло­ларда намо­йиш этиб келин­моқда. Бунда вилоят ҳо­ким­лиги ўз ҳис­сасини қўшиб келаяпти.

Хусусан, юқоридаги маж­лис баёнининг 52-бандида кўрсатилган Қизилтепа тума­нидагиТўдакўл сув омбори­нинг жанубий соҳилларида дам олиш инфратузилмаси объектлари учун ер ажратиш ва уларни яратиш лойиҳа­ларига тадбиркорларни жалб этиш мақсадида, Тўда­кўл сув ҳавзаси тегишли мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатан ҳам сув ҳавзаси табиати, иқлими жиҳатдан жуда қу­лай бир муҳитда жойлашган. Бу ерда туризмнинг янги йўналишларини очиш учун жуда катта имкониятлар мав­жуд, сув ҳавзасининг майдо­ни 210 минг квадрат метрга тенг. Бу ерлар Қизилтепа туманидаги Қуйи-мозор сув узатиш иншоотига қарашли таъмирлаш ва созлаш бўли­ми (дам олиш зона)си би­лан НКМКнинг "Лазурная" дам олиш оромгоҳи орали­ғи­да жойлашган бўлиб, ви­лоят ўрмон хўжалигига қа­раш­ли эканлиги аниқланди. Тўдакўл ҳудудида сайёҳлик фаолияти бўйича ўз ишини юритмоқчи бўлган "Спутник Навоий", "Трайдинг сервис", "Голдинг сафари" туристик фирмалари ҳақида вилоят ва туман ҳокимлигига бил­ди­рилди. Аммо бугунга қадар Қизилтепа туман ҳо­ким­лиги томонидан ушбу ма­сала бўйича бирон иш қилингани йўқ. Юқоридаги баённомада уч ой мобайнида аниқ ман­зилли таклифлар ишлаб чиқарилиши керак эди. Аммо шу пайтгача бу масала туман ҳокимлиги томонидан пайсалга солиб келинмоқда. Ҳолбуки, вилоят ҳокими ва вилоят ҳокими би­ринчи ўринбосари У. Раззоқовнинг бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда Қизилтепа туман ҳокимлиги­га мурожаатига қарамасдан, ишлар секинлик билан олиб борилмоқда.

Мажлис баёнининг 53-бан­дида 2018 йилнинг 1 апрели­га қадар Айдаркўлнинг ви­лоят ҳудудидаги қисмида тадбиркорлик субъектлари­ни жалб қилиш, сайёҳлар­нинг балиқ ови билан шуғулланишлари учун алоҳида ҳудуд белгилаш ҳамда те­гишли инфратузилмани яра­тиш чораларини кўриш вазифаси масъулларга топ­ширилган эди. Ана шу мақ­садда Нурота туман ҳокими­нинг қарори билан Айдар­кўл атрофида туризм бўйича сайёҳлик ишларини амалга ошириш учун "Спутник На­воий" турфирмаси учун 1 гек­­тар ер ажратилди. Ай­ни кунда фирма томонидан иш­лар жадал тусда олиб бо­рил­моқда. Шунингдек, туман ҳо­кими қарори билан "Қи­зил­қум сафари" ўтов лагери учун 3 гектар ер ажратилиб, кадастр ҳужжатлари рас­мий­­лаш­тирилган. Аммо фир­­ма ўз фаолиятини тўлиқ ташкил этиши учун мазкур ҳудудга кириб бориш йўли ҳамда электр энергиясини олиб келиш муаммоси мав­жуд. Сайёҳлик объектига "Qizilqumsement" АЖга қа­раш­ли объект орқали ки­риб бо­рилади. Бу корхонага рас­мий хат билан ёрдам сўраб му­рожаат қилинганида, ҳудуд уларга эмас, балки Ко­нимех туман электр тар­моқлари кор­хонасига те­гиш­ли эканлиги­ни билдир­ган. Ўз навбатида туман электр корхонаси эса мазкур корхона электр токини вилоят электр тармоқлари томонидан топ­шириқ бўлса, кейин етказиб берамиз, деб ишнинг ортга сурилишига сабаб бўлмоқда.

— Юқоридаги топшириқ­ларнинг бажарилишида қайси ташкилотлар суст­каш­ликка йўл қўймоқда?

— Юқоридаги 55-баённо­мада ҳамкор ташкилотлар сафида Савдо-саноат пала­та­си вилоят ҳудудий бош­қар­маси ҳам бор. Лекин, аф­суски, бу ташкилотнинг ви­лоят газета, журналлари­да ушбу топшириқ юзаси­дан тарғибот-ташвиқот олиб борганлиги юзасидан би­рон-бир маълумотга эга эмасмиз.

— Баённомада вилоят­да­ги таъмирталаб аҳволга келиб қолган "Қосим Шайх", "Мав­лоно Ориф Деггаро­ний" ва "Работи Малик" ма­даний мерос объектла­рини таъ­мир­лаш ва тиклаш ишлари­ни жорий йилнинг 4-чораги­да якунлаш белги­ланган эди. Қурилиш иш­ла­ри яку­нига етай деб қолгандир?

— Ушбу маданий ёдгорлик­ларни тармоқ жадвалига му­­вофиқ таъмирлаш ва тиклаш мақсадида ишчи гуруҳ тузил­ди. Гуруҳ томони­дан объект­лар ўрганилиб, уларнинг тиклаш-таъмирлаш ишлари­ни бажариш учун қайта хат­ловдан ўтказилди. Объект­лар ҳолати бўйича да­лолат­но­малар тузилиб, маданий мерос объектлари­ни муҳо­фа­за қилиш ва улар­дан фой­даланиш илмий иш­лаб чиқа­риш бош бошқарма­сига тақ­дим этилди. Айни кунда сме­та ҳужжатлари тайёрла­ниб, зиёратгоҳлар­ни таъ­мир­лаш ишлари жа­дал суръат­ларда олиб бо­рилмоқда.

— Экотуризмни ривож­лан­тиришга ҳисса қўш­моқ­чи бўлган тадбиркор­ларни қўллаб-қувватлаш учун қан­дай ишлар олиб борилаяпти?

— Ўзбекистон Республика­си Вазирлар Маҳкамаси­нинг 2017 йил 23 январдаги Навоий вилоятини ижтимо­ий-иқтисодий ривожланти­риш ва аҳолининг турмуш да­ражасини янада яхши­лаш­га доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғри­си­­даги қарори ижроси юза­­си­дан, Нурота туманида экотуризмни ривожланти­риш мақсадида, хорижий сайёҳлар учун хизмат кўрса­та­диган "RUSLAN EKO SER­VISE" оилавий корхонаси ҳужжатлари расмийлашти­ри­либ, ишга туширилди. Бу ерда чет эллик сайёҳлар учун миллий таомларни "мастер класс" усулида тайёрлаш ҳамда Нурота қадимий каш­тачилигини намойиш этувчи расталар ташкил этилди. Нурота туманидаги Сентоб қишлоғида 2 та 30 ўринли миллий уй ва 1 та 25 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топ­ширилиб, вилоятимизга ке­ла­диган сайёҳларни кутиб олмоқда. Шунингдек, "Қи­зил­қум сафари" хусусий кор­хо­наси учун Айдаркўлнинг Нур­о­та тумани ҳудудидаги сай­ёҳлик базасини кенгай­ти­риш учун ер ажратилган.

Ҳилола ИСМАТОВА суҳбатлашди.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6504