Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Обод қишлоқ” дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Қизилтепа тумани Шейхон маҳалласидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланиб, 315 ўринли янги ўқув блоги қурилди, 38-умумий ўрта таълим мактаби капитал таъмирланди.

2 та янгидан (120 ва 60 ўринли) мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла биноси, намунавий лойиҳалар асосидаги 10 та уй-жой қурилди.

Йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 11 км. йўлга асфальт, 24 км. йўлга шағал ётқизилди, 70 та кўча ёритгичлари ўрнатилди, 1 км пиёдалар йўлакчаси қурилди. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 8 км. сув қувури тортилди.

Бундан ташқари, электр таъминотини янада яхшилаш борасида 7,5 км. электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди, 5,2 км. реконструкция қилинди, 8,6 км. мукаммал таъмирланди, 4 та трансформатор пункти қурилиб, 6 таси мукаммал таъмирланди.

Куни кеча ушбу маҳалладаги янги иншоотларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими Ш.Набиев, кенг жамоатчилик ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди.

 

Кўрилганлар сони: 3835