Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 18 март куни Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” сув омбори ҳудудида лойиҳа қиймати бир миллион АҚШ доллари қийматига эга бўлган “Silk Road Resort-Spa” МЧЖ томонидан 8 гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилган ёзги дам олиш масканининг қурилишига старт берилди.

Навоий вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, Қизилтепа туман ҳокимлигининг масъул раҳбарлари ҳамда  тадбиркор томонидан лойиҳанинг биринчи тамал тоши қўйилди.

Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичи 2020 йилнинг май ойида қурилиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга тақдим этилади. Лойиҳа якунида 50 нафардан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланиши ҳамда 300 нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

 

Кўрилганлар сони: 3033