Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонасида Ёнғин хавфсизлиги таъминлашни ташкил этиш маркази ва унинг қуйи тизимлари томонидан қўриқланаётган объектларда ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркибининг касб маҳоратини ва малакасини ошириш мақсадида ўқув машқ мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай ўқув тактик машғулотлардан бири марказга бевосита бўйсунувчи Навоий шаҳар марказидан 300 километр олисда жойлашган Учқудуқ тумани ҳудудидаги комбинатнинг  Шимолий кон бошқармасига қарашли Ёқилғи мой маҳсулотлари сақлаш омборида ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди.

Белгиланган режага кўра ёнғин ўчириш амалий тактик машқи 6-ёнғин қутқарув қисми диспетчерлик хизмати, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати, Тез тиббий ёрдам хизмати, шаҳар ички ишлар бўлими, комбинатнинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати, объектнинг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати дуружиначилари ва комбинатнинг Учқудуқ саноат майдонидаги масъул ходимлари  иштирок этишди.

Бўлиб ўтган амалий тактик машқида Ёқилғи мой маҳсулотлари омборхонасида оловли ишларни олиб бориш жараёнида 200 м3сиғимида шартли равишда ёнғин юзага келтирилиб, фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни ёнғин ва фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда тез ва талофатларсиз хавфсиз ҳудудларга олиб чиқишдан иборат.

 

Кўрилганлар сони: 3007