Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Умр — карвон, дейдилар. Инсон бу йўлда эзгуликлар қилишга шошилмоғи керак. Чунки вақт шафқатсиз ҳукмини айтганда, энди кеч, у аллақачон боқий манзилига кўчган бўлади. Абубакр Мўминўғли Шек­ти­баев ўзидан яхши ном қол­дирди. Бутун онгли ҳаётини халқ таълимини ривожланти­риш, миллий матбуот тарақ­қиёти йўлида хизмат қи­лишга бағишлаган.

Абеке, яъни бизнинг Абу­бакр оғамиз 44 йил меҳнат қилиб, Томди туманининг иқ­тисодиёти, маданиятини юк­салтиришга камтарона улуш қўшди. 1971 йилда Бухо­­ро давлат педагогика институ­тини битириб келиб, ҳозир­ги Балиманов номли ширкат хўжалиги ҳудуди­да­ги 6-сон­ли умумтаълим мак­та­бида рус тили ва адабиё­ти фани ўқитувчиси вази­фа­си­да фа­олият бошлаган Абеке, 1982-1987 йилларда туман­даги 21-сонли мактаб-ин­тер­нат (ҳо­зирги 21-сонли умумтаълим мактаби)да ди­рек­тор лаво­зимида ишлади. Шундан кейин яна 6-сонли мактабга қайтиб, ушбу билим маска­нида 10 йилдан ошиқ вақт мобайнида ўқитувчи, ўқув-таълим ишлари бўйича ди­ректор ўринбосари вази­фа­сини бажарган Абубакр оға Балиманов номидаги ширкат хўжалиги бошқаруви раиси ўринбосари сифати­да чор­ва­чилик соҳаси риво­жи йў­лида қўлидан келган хиз­ма­тини аямади. Қаерда бўлма­син, жонкуярлик, фидо­йи­лик намунасини кўрсатиб, ўзи­нинг ҳақгўйлиги, адолат­ли­лиги, билимдонлиги ва бошқа юксак фазилатлари билан эл-юрт ҳурматини қо­зонди, туман ҳокимлигининг юксак эътирофига сазовор бўлди.

Абубакр Шектибаев харак­те­ри­даги барча ижобий хис­латлар унинг туман ҳаётининг кўзгуси бўлган — "Томди ша­руагери" газетасига му­ҳаррир этиб тайинлангандан сўнг намоён бўлди. Энди­лик­да у халқ ҳаётига янада яқин­роқ кириб борди. Одамлар­нинг қувонч ва ташвишларига шерик бўларкан, қалбида қай­наган илҳом булоғи тошиб чиқ­ди. 1999 йилдан 2015 йил­га қадар туман газета­сига раҳбарлик қилган Абубакр оға мамлакатимизда амалга оширилаётган улуғвор иш­лар­нинг мазмун-моҳиятини очиб бериш, газетанинг маз­мун-мундарижасини бойи­тиш, унинг ўқимишли ва оммабоп бўлиши, сифатли нашр этилишига эришиш мақсадида бор куч-қувватини, билим ва тафаккурини сарф­лади.Газетанинг ҳар бир ян­ги сонини тайёрлашда ти­ним билмай, шогирд ва ҳам­касбларини ҳам тиндирмай ишлади. Мақола ва хабар­лар­нинг ғоявий жиҳатдан пишиқ-пухта, мазмунан ранг-баранг чиқишида ўзининг қимматли маслаҳатларини аямади.

А. Шектибаевнинг раҳбар­лик йилларида "Томди шаруагери" газетаси вилоят матбуотида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Журна­лист­лар ёзган материаллар мамлакат миқёсида ҳам эътибор топди.

Устоз мана шундай ҳаёт ке­чирди. Уни нафақага узатиш маросими ҳам катта тўй-тан­танага, шогирду ҳамкасблар­нинг дийдорлашув, ўзаро фикр алмашув кечасига айланиб кетган эди.

Бугун Абеке жисман ора­мизда йўқ бўлса-да, унинг пок руҳи доим биз билан яшайди.Қолдирган яхши номи, ёзган асарлари, фар­занду набира­лари эл билан бирга...

Жамолиддин АҲТАМОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6218