Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш билан бирга, ички талабдан келиб чиқиб, уларнинг турларини кўпайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

           Жумладан, Навоий шаҳридаги "Зарафшон капитал" масъулияти чекланган жамияти жорий йил бошидан спорт пойабзаллари ва бошқа турдаги оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, ҳозирда маҳаллий маҳсулот харидорлар назарига тушиб улгурди.

            — Вилоятдаги ички талаб ва имкониятни пухта ўрганиб, асосан, спорт пойабзаллари ишлаб чиқаришни ўзлаштирдик, — дейди МЧЖ раҳбари Шуҳрат Савуров. — Бунда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг вилоят филиалидан олинган 200 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағлари қўл келди. Хориждан замонавий ускуналар харид қилдик. Натижада 100 турдан ортиқ оёқ кийимлар тайёрлашни йўлга қўйдик. 

         Ишнинг кўзини билган тадбиркор имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, кам бўлмади. Ишлаб чиқаришда янгилик қилиб, маҳаллий маҳсулотлар кўламини кенгайтирди.

  Айни пайтда 30 нафар маҳаллий аҳоли меҳнат қилаётган корхонада йилига 100 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Тадбиркорнинг келгусидаги режалари катта. Эндиликда спорт инвентарлари ва копток ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Бунинг натижасида қўшимча 30 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, маҳсулот экспортини амалга ошириш борасида изланишлар олиб борилаяпти.

Нуриддин РАҲИМОВ.

 

Кўрилганлар сони: 6330