Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бугун нафақат вилоятлар марказларида, балки энг чекка туман ва қишлоқларда ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Эътирофга молик жиҳати, истиқлол фарзандлари ўзларига яратилган шарт-шароит ва кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан интеллектуал билимдонлиги ҳамда спорт ва санъатда тенгсизлигини намоён этаётир.

Учқудуқ туманидаги 20-уму­мий ўрта таълим мактабида 1500 нафарга яқин ўғил-қиз таъ­­­лим-тарбия олмоқда. Маз­кур даргоҳ тумандаги энг на­му­­­нали мактаб, дея эътироф этил­­ган бўлиб, вилоят ва рес­пуб­­ликада ҳам ўз нуфузига эга. Мактабга тўққиз йилдирки, таж­рибали педагог Насиба  Рў­­зиева раҳ­бар­лик қилиб кел­­моқда.

— Биз ўқитувчиларни махсус им­тиҳон асосида ишга қабул қи­­ламиз, — дейди Насиба опа. — Ёш педагогларнинг касб ма­ҳорати ва малакасини оши­риш мақсадида "Устоз-шо­гирд" анъанасини давом этти­ра­япмиз. Жамоадаги ўзаро ҳам­жиҳатлик ва тотувлик қатор муваффақиятларимиз омили бўлаяпти.

Жорий йил апрелида мактаб­нинг меҳнат фани ўқитувчиси Раъно Одилова "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-тан­­ловининг республика бос­қичида фахрли 3-ўринни эгал­лаб, Халқ таълими вазирли­ги­нинг махсус дипломи, жис­мо­ний тарбия фани ўқитувчиси Мо­­ҳигул Ўралова эса "Энг фаол иштирокчи" сертификати би­лан тақдирланди.

Барно Омонова ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ бе­ради. У 2015-2016 ўқув йи­ли­да "Йилнинг энг яхши инглиз тили фани ўқитувчиси" кўрик танловининг республика бос­қи­чида ғолиб бўлиб, Англия­да­ги нуфузли таълим даргоҳ­ла­ри­­дан бирида малака ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Барнонинг шогирди, 6-синф ўқувчиси Одил­бек Холмирзаев эса "Инг­лиз тили билим­донлари" тан­ловида вилоятда фахрли 3-ўрин­­ни эгаллади. "Ёш таржи­мон­лар" кўрик-танловининг ту­ман босқичи ғолиблари Суҳ­роб Мирзақулов, Жавоҳир Йўл­дошев ва Малика Юсуповалар ҳам мактабнинг фахри ҳи­соб­ла­нишади.

Ўтган ўқув йилида Халқ таъ­лими вазирлиги томонидан ўт­казилган Давлат таълим стан­дартларида белгиланган та­лаб­ларнинг бажарилиши ҳо­ла­ти бўйича рейтингда мазкур мактаб ўқувчиларининг билим самарадорлиги 86,6 фоизни ташкил этди ва бу фахрланса ар­зигулик натижадир.

— Ўқувчиларимиз "Билимлар бел­лашуви" ва фан олимпиа­да­ларида ҳам муносиб иш­ти­рок этиб келишмоқда, — дея суҳ­­­ба­тимизни давом эттиради Н. Рў­зиева. — Ўтган ўқув йи­ли­да 17 нафар ўқувчимиз "Би­лим­­­лар беллашуви"нинг ви­лоят бос­қи­чида қатнашди. Жум­­ладан, 8-синф ўқувчиси Бону Кари­мова биология фа­ни­дан вилоят бос­қичида муваф­фа­қият қозо­ниб, республика бос­­қичида иш­тирок этиш им­ко­ниятига эга бўл­ди. 9-синф ўқувчиси Неъ­ма­тилло Қур­бо­нов эса "Фан олим­пиадаси"да чизмачилик фа­ни­дан вилоят ғо­либлигини қўл­га киритди. Бош­­ланғич синф ўқув­чилари ҳам қувончли на­ти­жа­ларга эриш­­­моқда. Жажжи қи­зи­миз Гулруҳ Ризаева "Баҳор юлдузи" кўрик-танловининг ту­ман ва ви­лоят босқичларида  ғо­либ бўл­ди. Фарангиз Ой­ди­нова эса "Ба­ҳор камалаги" тан­­ло­ви­да ви­лоятда олий ўрин­ни эгал­лади.

Таъкидлаш жоизки, илғор пе­дагогик технологиялар асосида билим берилаётган даргоҳда дарс­ларнинг жаҳон таълим стан­­­дартлари даражасида ўти­лиши учун барча шарт-ша­роитлар яратилган. 26 та синф­хона ҳомийлар кўмагида теле­ра­дио жиҳозлари билан таъ­мин­ланган, бошланғич синф­лар­да ўқув машғулотлари элек­­трон дарсликлар асосида ўта­япти. Ўқувчилар ихтиёри­да­ги 30 та компьютер техноло­гия­си "ZiyoNET" тармоғига улан­­­ган бўлиб, мактаб ўзининг вебсайтига ҳам эга.

Бир сўз билан айтганда, ис­тиқ­лол туфайли Қизилқум бағ­ридаги олис маконда эртанги кун эгалари ҳеч кимдан кам бўл­­­­маган шароитда билим олиб, баркамол вояга етмоқда.

Х. ҲОТАМОВА.

Кўрилганлар сони: 6323