Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Саховатпеша тадбиркорларнинг ташаббуслари, туман аҳлининг буюк сиймолар руҳига ҳурмати, масжид-у зиёратгоҳларни ободонлаштириб, уларни янада кўркам ҳолатга келтиришга қаратилаётган эътибори натижасида бугун туманнинг кўплаб зиёратгоҳ-у қадамжолари обод масканларга айланмоқда. Хожа Ҳасан Андоқий зиёратгоҳи ҳам сўнгги йилларда тумандаги энг обод зиёратгоҳлардан бирига айлантирилмоқда.

 

Бугун ушбу зиёратгоҳда тадбиркор Н. Холиқов ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Эндиликда ушбу зиёратгоҳда минор биноси қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугун яхши ниятлар ила унинг илк ғиштлари қўйилди.

 

Ушбу тарихий воқеада туман ҳокими Ш.Набиев ва ҳудуд фаоллари иштирок этишди. Бу миноранинг баландлиги ҳам 32 метр бўлиши режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2517