Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қонунчиликка кўра, ташкилот томонидан ходимга қўшиб ёзилган пул қайтариб олинмайди.Аммо, Қизилтепа туман халқ таълими тизимида ана шу тартибга амал қилинмаган. Мазкур қонунбузилиш ҳолати туман адлия бўлими томонидан ўтказилган мониторинг давомида аниқланди.

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1875-сонли қарорига кўра, чет тилларидан дарс берадиган ўқитувчиларнинг  маошларига тариф ставкаси бўйича шаҳар мактаблари учун 15 фоиз, қишлоқ мактаблари учун 30 фоиз устама пули қўшиб берилади.

Тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларига мазкур устама  15 фоиз ўрнига, 30 фоизлик миқдорда ташлаб берилган. Бу мазкур таълим муассасасининг шаҳар мактаблари даражасига тенглаштирилганига эътиборсизлик билан қаралганидан далолат. Таълим тизимидаги ички аудит текшируви давомида  Президент қарорининг нотўғри қўлланилиши натижасида ойлик иш ҳақи ортиқча тўлаб юборилганлиги аниқлангач, ходимлардан ушбу сумма қайтариб олинган. Аммо мазкур ҳаракат ҳам қонунчиликка зид эди.

Меҳнат кодекси 279-моддасида иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шу асосга кўра, Қизилтепа туман адлия бўлими томонидан кўрилган таъсир чоралари натижасида, хатоликка йўл қўйган шахсларга нисбатан маъмурий ва интизомий жазо чоралари қўлланилиб, мактаб ходимларидан ушлаб қолинган 10 млнга яқин пул маблағлари қайтарилди.

Қизилтепа туман адлия

бўлими бош маслаҳатчиси                                     Сардор Искандаров

 

Кўрилганлар сони: 3187