Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, вазифалар кўламини кенгайтириш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик муносабатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари тамойили асосида нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва мустақил ОАВ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор­ганлари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари жойларда маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда давлат дастурларини амалга оширишда ижтимоий шериклик асосида фаол иштирок этаяпти. Зеро, фуқаролик жамияти институтлари жамиятда манфаатлар мувозанати, демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ­лари ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг эркин фаолият юритиши учун қонуний ва ҳуқуқий асос яратилганлиги, давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги, уларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширишга хизмат қилмоқда. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинаётган грант танловларида фуқаролик жамияти институтлари муваффақиятли иш­тирок этиб, жамият ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳис­са қўшиб келмоқда.

Вилоятда бугунги кунда 370 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилот фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, 115 та НТТ 2009-2013 йилларда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ўтказилган танловларда 129 та ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаси би­лан иштирок этди. Парламент комиссияси қарорига мувофиқ 33 та 429,5 миллион сўмлик грантга эга бўлди. 2013 йилда ўт­ка­зилган 7 та танловда вилоятимизнинг 45 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутлари 47 та ло­йиҳа билан иштирок этди. 

Жорий йилда эълон қилинган грант танловида "Дурдона" психологик маркази танловғолиби бўлди.

Ўзбекистон репродуктив саломатлик маркази вилоят бўлими, "Ветеран" фахрийлар маркази, "Меҳрибон қўллар — Навоий" уюшмаси, "Имконият", "Тараққиёт", "Жонли табиат" каби нодавлат нотижорат ташкилотлар давлат ва маҳаллий ижро ҳокимияти билан ижтимоий шериклик асосида лойиҳалар доирасида муайян ишларини амалга оширдилар.

Мустақил оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асосларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли кенг қатламларига холис етказишда таҳлилий ва танқидий материалларни кўпайтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишга қаратилган 7 та лойиҳага 100 миллион сўмга яқин маблағ ажратилгани ҳам эътирофли ҳолдир. Хусусан, "Учқудуқ" газетаси ҳамда "Меҳрибон-милосердие" журнали таҳририятлари ўз лойиҳалари асосида вилоятда ижтимоий фикр ва онгни юксалтиришда, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 15 дан ортиқ аёл ва ёш­лар иш билан таъминланди. Лойиҳалар доирасида турли мавзуларда элликка яқин тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларда 4 минг нафарга яқин  киши қатнашди.

Хулоса қилиб айтганда, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат ҳо­ки­мияти ҳамда бошқарув органлари муносабатларининг янада такомиллашуви, улар ўртасидаги ижтимоий шериклик фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 7087