Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ва “Ижтимоий шерикчилик – тинчлик, осойишталик ва барқарор ривожланиш манбаи” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари вакиллари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган семинарда дастлаб халқ депутатлари ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари борасида сўз юритилди.

Семинарда сўзга чиққанлар томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб қилишга қаратилган лойиҳаларнинг айрим натижалари, ОАВларнинг ижтимоий-иқтисодий дастурлар амалга оширилишининг боришини ёритишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш натижалари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган лойиҳалар натижалари тақдимоти, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Семинар доирасида давлат гранти танловлари ғолиби бўлган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига тантанали равишда давлат гранти сертификатлари топширилди.

Анжуман якунида жамоат комиссияси олдида турган келгуси режалар ва вазифалар белгилаб олинди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6476