Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Диний бағрикенглик ғояси тинчлик ва миллий хавфсизликнинг муҳим омилларидан биридир. У миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири бўлиб, турли диний эътиқоддаги кишиларнинг ягона умуммиллий мақсад ва манфаатлар йўлида ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади.

Биз бугунги кунда мана шундай тинч ҳаёт, му­саффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қан­дай оғир йўқотишлар, синов ва ма­шақ­қатлар эва­зига эришганимизни ёш авлодга англата­диган, уларнинг қалби, онгига миллий мус­тақиллик ғоя­си­ни янада чуқурроқ сингди­риш­га хизмат қиладиган маънавий, маърифий тадбирларни яна­да кучайтиришни замоннинг ўзи талаб қилмоқда. Бугунги кунда мамла­ка­тимизда турли эътиқодга мансуб диний таш­килотлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағри­кенг­лик муҳити ўрнати­ли­­ши учун барча шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йил­лари диний эътиқод эркинлиги қонун йўли би­лан кафолатланди. Миллий истиқлол маф­ку­расида ислом динининг моҳияти, инсон­пар­вар­лик ғоялари, динга соғлом муносабат ма­са­ла­лари ўзининг оқилона ифодасини топ­моқда. Мамлакатимизда бугунги кунда 17 та диний конфессияга тегишли 3000 та диний таш­килот, шу жумладан, 14 та мадраса ва Тош­кент Ислом институти фаолият юритаётгани, фуқаролар эмин-эркин диний амалларни ба­жа­­раётгани бунинг ёрқин исботидир.

Шу ўринда айтиш керакки, ҳушёрлик ва огоҳ­лик ҳар доим инсон ҳаётининг тинчлигини таъ­минлаб келган. Шу боис ёшлар турли ақида­па­раст гуруҳ даъватчиларининг алдовига учиб қолмаслиги, хусусан, гўёки "Қуръон ўргатиш" баҳонасида, аслида, мутаассиб ғоялар тарғиб қилинадиган яширин "ҳужра" ва йиғинларга бор­­маслиги, турли "даъватчи"лардан но­қо­нуний диний мазмундаги диск, адабиёт ва кас­сета­лар­ни олмаслиги лозим. Илгари ёт ғоя­ларга алданган баъзи ёшларнинг ҳозирда оила­сидан йироқда, ватангадо бўлиб, бегона юртларда хор-зор бўлаётгани бошқаларга са­боқ бўлиши керак.

Ҳар вақт, ҳар жойда — хоҳ кўчада, хоҳ транс­порт­да, хоҳ одамлар гавжум тўпланадиган ҳу­дудларда ўта ҳушёр бўлайлик, огоҳликни бир дам бўшаш­тирмайлик. Шундагина диний бағрикенг халқимиз террор балосидан холи бўлади.

Усманжон БЕКИМЕТОВ,

Шартнома асосидаги оддий аскар.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5946